Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

“Ювентус” янги “CR7”ни сотиб олди, “Манчестер Юнайтед” футболчиси Ла Лига клубига ўтди ёхуд қишнинг қайноқ трансферлари битта саҳифада

Баҳо:
+ | -

Европада қишки трансфер ойнаси ёпилишига жуда оз вақт қолди. Клубларда шартномаларни якунлаш учун ҳали бироз вақт бор ва биз кўплаб трансферларини кўришимиз мумкин. Айни пайтда олдинги кунларда амалга оширилган трансферларга тўхталсак.

 

Душан Влахович “Фиорентина”дан “Ювентус”га ўтди

Қишки трансфер ойнасидаги энг қиммат хариди. Трансфермаркт маълумотларига кўра, “Ювентус” голеадор ҳужумчи учун бонуслар билан бирга қўшиб ҳисоблаганда 81,6 миллион евро тўлаган. Влахович бу мавсумда ажойиб статистикага эга (24 ўйинда 20 та гол) ва унинг кетиши “Фиорентина” мухлисларини ғазаблантирди. “Ювентус”га ўтганига чидай олмаган Флоренция клуби мухлислари аллақачон Душанга атаб ҳақоратли баннерлар кўтаришди. Бироқ, уларга бундай сотувлар бегона эмас. 2017 йилда Федерико Бернардески Флоренцияни Туринга алмаштирган бўлса, 2020 йилда Федерико Кьеза худди шундай йўлдан борди. Кейинчалик иккаласи ҳам Европа чемпионатида Италия терма жамоаси билан олтин медалларни қўлга киритишди. Қандай бўлмасин, 22 ёшли Влахович билан “Ювентус”нинг ҳужум чизиғида ранг-баранглик бўлиши тайин.

 

Антони Марсьял “Манчестер Юнайтед”дан “Севилья”га

Жорий мавсумнинг биринчи ярми 26 ёшли футболчи учун яхши кечмади. Антони МЮ билан барча мусобақалар доирасида бор-йўғи 367 дақиқа ўйнади ва фақатгина битта гол урди. Бундай вазиятда бошқа клубга ўтиш қарори жуда мантиқий кўринади. “Севилья” Марсьялни мавсум охиригача ижарага олди ва футболчининг ўзи нима учун айнан шу клубни танлаганини тушунтириб берди. Антонининг сўзларига кўра, у “Севилья”га бош мураббий Хулен Лопетеги ва спорт директори Рамон Мончи сабаб келган. Балки, айнан Испанияда Марсьял ўз карьерасини йўлга қўя олар?! Кузатамиз! Эҳтимол, яқин орада Антони ортидан МЮнинг бошқа футболчилари, хусусан, Донни ван де Бек ва Жесси Лингард ҳам жамоани тарк этиши мумкин.

 

Робин Госенс “Аталанта”дан “Интер”га ўтди

Италиянинг яна бир топ-клуби ички чемпионатдан трансфер амалга оширди. “Интер” “Аталанта” вингери Робин Госенсни сотиб олиш опцияси билан ижарага олди. Жорий мавсумда немис футболчиси бор йўғи 8 та ўйин ўтказди ва жароҳат сабаб узоқ вақт ўтказиб юборди. Робин тиззасидан олган жароҳати туфайли 2021 йил сентябрь ойи охиридан бери расмий ўйинларда иштирок эта олмайяпти. Аммо, ўтган мавсум футболчи учун жуда сермаҳсул бўлди: А серияда 32 та ўйин, 11 та гол, 6 та голли узатма. “Аталанта” ҳам ўз навбатида Госенсга ўринбосар топишга улгурди. “Football Italia” нашри хабарига кўра, бергамоликлар “Лацио” вингери Мануэл Лаццарини сотиб олишни кўзламоқда.

 

Адама Траоре “Вулверхэмптон”дан “Барселона”га

“Барселона” ўз таркибини бир пайтлар Ла Масияда тўп тепган футболчи билан тўлдирди. Траоре бу мавсумда 23 ўйинда атиги битта гол урди, аммо унинг бошқа фазиляти бор. 26 ёшли Адама тезлиги эвазига рақиблардан қочишни моҳирона тарзда уддалайди. Траорени асло сермаҳсул футболчи деб аташ мумкин эмас: ўтган мавсумда у уч марта, ўтган йили олти марта гол урган. Аммо... “Барса” қишки трансфер ойнасида АПЛдан иккинчи йирик трансферини амалга оширмоқда - аввалроқ улар “Ман Сити” футболчиси Ферран Торресни сотиб олганди.

 

Жереми Бога “Сассуоло”дан “Аталанта”га

Кот-д’Ивуарлик футболчи 2019/2020 йилги мавсумда ажойиб ўйин кўрсатди, у “Сассуоло” сафида гол+пас тизими бўйича 35 учрашувда сафида 15 (11 + 4) очко тўплади. Аммо, бу мавсумда унинг статистикаси унчалик яхши эмас – 12 учрашувда атиги 3 та голли узатма. Шунга қарамай, “Аталанта” футболчи учун 22 миллион евро тўлади. Бога 25 ёшда ва у Бундеслигадан ташқари барча топ-чемпионатларда ўйнаган. Бироқ, Премьер-лиганинг “Челси” клуби сафида фақат битта ўйин майдонга тушган. Январь ойида Жереми Африка кубогида қатнашди. Бога турнирда атиги 48 дақиқа ўйнади ва унинг жамоаси плей-оффнинг биринчи босқичидаёқ мусобақадан чиқиб кетди.

Кот-д’Ивуарлик кўпинча чап қанотда ўйнайди, шунингдек марказда ҳам ўйнай олади. Шу сабаб Гасперини жамоаси ҳужум чизиғидан кўнгли тўқ.

 

Артур Кабрал “Базел”дан “Фиорентина”га

Душан Влахович “Юве”га ўтди ва шунинг учун улар янги ҳужумчи сотиб олиши керак эди. Шу сабаб, улар 23 ёшли Кабрални 14 миллион евро эвазига харид қилишди. Сўнгги йилларда бразилиялик Швейцария чемпионатида ажойиб мавсум ўтказди. Ўтган мавсумда Артур 18 та гол уриб, жамоасининг энг яхши тўпурари бўлди. Бу мавсум ҳам ютуғини такрорлаш учун имкониятлар бор эди - 18 та ўйинда 14 та гол. Аммо, “Фиорентина” унинг режаларини бузиб қўйди.

 

Фелипе Кайседо “Женоа”дан «Интер»га ўтди

Италиянинг амалдаги чемпиони учун кутилмаган танлов. “Интер” ҳужумда таркибни кучайтиришни хоҳлади ва Кайседони ижарага олишга қарор қилди. Москванинг “Локомотив” жамоаси собиқ ҳужумчиси “нерадзуррилар”нинг танловига айланди. У 2017 йилдан 2021 йилгача Фелипе “Лацио”нинг захира футболчиси ҳисобланган. “Интер”да ҳам айнан ўша вазифани бажариши мумкин. Ўтган ёзда 33 ёшли эквадорлик катта мақсадларни четга суриб,  Генуяга кўчиб ўтди. Аммо, Симоне Индзаги собиқ шогирдини яна ўз жамоасига чақирди (Индзаги ўтган масум “Лацио”ни бошқарган). Ҳужумчи Милан клуби сафида ушбу мавсумнинг қолган қисмини ижара асосида ўтказади.

 

Стефано Сенси “Интер”дан «Сампдория»га ўтди

Яна бир “Интер” билан боғлиқ битим. Аммо, бу сафар улар харидни эмас, балки сотувни амалга оширишди. Яқинда Сенсига катта умидлар боғланган эди (У 30 миллион евро эвазига “Сассуоло” харид қилинган), аммо у миланликлар сафида ўз ўрнини топа олмади. Сенси “Сампдория” сафида жорий мавсум охиригача ижара асосида ўйнайди. Яримҳимоячи 26 ёшда, шунинг учун фаолиятини қайта тиклаш учун ҳали вақт бор.

Манба: Championat.com
Киритилди: 06:00, 30.01.2022.
Ўқилди: 15863 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.