"Эвертон"нинг янги тайинланган бош мураббийи Френк Лемпард жамоа ҳужумчиси Доминик Калверт-Льюин ҳақида фикр билдирди. У шундай дейди:
"Мен уни ҳурмат қиламан. У жуда ҳам меҳнаткаш футболчи. Ҳамма ҳам Уэйн Руни ёки Майкл Овен каби 17 ёки 18 ёшларида асосий жамоа футболчисига айлана олмайди. Аммо Доминик улар қаторида бўла олади. У ўтган мавсумларда кўрсатган ўйини, уни юқори даражали ҳужумчи эканини кўрсатади. Шу нуқтайи назаридан олиб қараганимизда, у муносиб равишда Англия терма жамоасига жалб этилган".
Эслатиб ўтамиз, Калверт-Льюин трансферига "Арсенал" қизиқиш билдирган эди.