Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

14 миллон долларлик сарой, Майамидаги 1000 квадрат майдонлик уй. Шаҳзода Уильямга қўшни бўлган Бекхэмнинг қанча бойлиги бор?

Баҳо:
+1 | -

Дэвид ва Виктория Бекхэм 20 йилдан бери тотув яшаб келмоқда. Ҳосирда уларнинг тўрт нафар фарзанди бор. Вақти-вақти билан оила бошлиғининг хиёнати ҳақида миш-мишлар пайдо бўлишига қарамай, эр-хотин ажрашишни ҳаёлига ҳам келтиришмайди. Бунинг ажабланарли жойи йўқ, чунки улар кўп миллион долларлик бойликка ва бутун дунё бўйлаб ҳашаматли уй-жойга эгалик қилади. Шу сабаб биз сизларга ушбу оила қаерда ва қандай яшаётганини ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

 

14 миллионлик сарой

Бекхэмнинг уйи Англиянинг Котсуолдс ҳудудидаги, Чиппинг Нортон шаҳри яқинида жойлашган. Уй 2016 йилда 7 миллион еврога сотиб олинган. Мутахассисларнинг фикрича, бугунги кунда унинг нархи 14 миллион еврони ташкил этади. Эр-хотиннинг қўшнилари қироллик оиласи аъзолари, актёр Жорж Клуни, супермодел Кейт Мосс ва бошқалар ҳисобланади.

Оила яқинда уйни катта таъмирдан ўтказди. Ҳозирда уйнинг ёнида бассейнлар, боғлар, кузатув майдончаси бўлган футбол майдони ва эр ости туннели орқали бориладиган гараж қурилган. Уйда алоҳида йога хоналари, югуриш йўлакчаси бўлган спорт зали ҳам мавжуд. Шунингдек, пианино билан жиҳозланган мусиқа хонаси ҳам бор. Дэвид барбекюни яхши кўради ва кўпинча болалар билан уйда овқат пиширади.

Бекхемлар асаларичиликни яхши кўрадилар, ўзлари сабзавот етиштиришади ва қишга тайёргарлик кўришади.

Яқинда эр-хотин қаср ёнидан кўл қазишга қарор қилишди. Қўшнилар сукунатни бузиш ва сув тошқини хавфини оширишдан хавотирга тушиб, норозилик билдиришди. Бироқ, маҳаллий амалдорлар, агар сувда моторли қайиқ ишлатилмаса, уларнинг ғоясини маъқуллашди.

 

Майамидаги Бентхаус

Бекхэм “Интер Майами” футбол клубини сотиб олгандан сўнг, улар кўп вақтини Лос-Анжелесда ўтказади, шунинг учун унинг бу ердан уй сотиб олиш зарур эди. Пентхаус 2019 йилда харид қилинган. Бу океан соҳилидаги турар жой ҳисобланади. Аввалига, Дэвид ва Виктория мулкни 49 миллион долларга сотиб олгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди, аммо кейинчалик бу маълумот рад этилган. Маълум бўлишича, улар атиги 24 миллион доллар эвазига бу уйни ўзиники қилган. Битим Дэвиднинг “Beckham Brand Limitеd” компанияси номидан тузилган.

Уй Заҳа Ҳадид архитектура бюроси томонидан ишлаб чиқилган ҳашаматли “One Thousand Museum” турар-жой мажмуасида жойлашган. Муаллиф томонидан ўйлаб топилган бино проекти замонавий футуристик услубда ностандарт шаклга эга. Бинода бор-йўғи 100 та хонадон бўлиб, уларнинг баъзилари кўп қаватли уй ҳисобланали. Жуфтлик энг қиммат пентхаусни танлади, уларнинг квартиралари 62-қаватни ҳамма жойини эгаллайди, умумий майдони 1000 квадрат метр. Юлдузли оиланинг квартирасида бешта ётоқхонаси, еттита ҳаммом ва деярли футбол майдони катталигидаги кенг майдон мавжуд.

Квартиралар кулранг ва оқ рангларда безатилган. Баланд шифтлар немис саноат дизайнери Улим Петцольд томонидан ишланган ёритгичлар ва буюртма қилинган итальян мебеллари бир-бирига мос келган. Девор ва хона бўлинмаларида осмонўпар бинонинг ташқи кўринишидаги эгри чизиқлари мавжуд.

Барча квартираларда умумий фойдаланиш жойлари мавжуд. Масалан, уйингизда вертолёт майдончаси, бассейн, спорт зали ва кинотеатрга. Шунингдек, шахсий хавфсизлик, мажлислар хоналари, ҳашаматли ресторанлар, сейфлар ва квартираларга тўғридан-тўғри кириш имкониятига эга шахсий лифтлар мавжуд.

Девид Бекхемнинг матбуот котиби шундай деди: “Янги “Интер Майами” футбол клубининг ишга туширилиши билан у ўз вақтининг катта қисмини Майамида жамоа билан ўтказиши аниқ. “One Thousand Museum”  чинакам ноёб бино ва биз унинг бир аъзосига айланиш имконига эга бўлганимиздан хурсандмиз”.

 

Лос-Анжелесдаги сарой

Эр-хотин бир неча йиллардан бери Лос-Анжелесдаги ҳашаматли саройга эгалик қилишади. У шаҳарнинг энг нуфузли ҳудудида жойлашган. Шуниси эътиборга лойиқки, саройнинг ўзи 20-асрда қурилган. 

Саройда 123 та хона мавжуд: кўплаб яшаш хоналари, ётоқ хоналари, ҳаммом, банкет зали ва ҳатто рақс хонаси ҳам бор. Ҳудудда бассейн, спорт майдончаси, бир нечта гараж ва автотураргоҳ ҳам мавжуд. Кинодагидек саройга кираверишда улкан ёритилган фаввора бор.

Дизайнда оқ ва очиқ ранглардан, безатишда ёғоч ва мармардан фойдаланилган. Ичкарида қироллик услубидаги жуда кўп замонавий мебеллар мавжуд.

Малибудаги вилла

Эр-хотиннинг Тинч океани соҳилида ҳашаматли вилласи ҳам бор. Хона бетон ва шишадан ясалган. Уйда улкан панорамали деразалар мавжуд бўлиб, улар табиий 3D-декор эффектини яратишган ва ранг-баранг қуёш ботиши ва қуёш чиқиши кўринишини тасвирлайди. Ҳудудда турли ёритгичли сузиш ҳавзаси, дам олиш учун алоҳида майдон мавжуд. Вилла юқори технологияли услубда қурилган.

Биринчи қаватда яшаш хонаси, овқатланиш хонаси ва ошхона мавжуд. Иккинчи қават еттита ётоқхонадан иборат. Виллада яна тўққизта ҳаммом мавжуд. Безатиш табиий тош ва ёғочдан қилинган. Саройда сузиш ҳавзаси ҳам мавжуд.

 

Эр-хотин яшаган жойи қаерда?

Эҳтимол, “Бекхэмген саройи” Бекхэмлар оиласининг энг машҳур саройи.

Уй Кенсингтон саройи ёнида жойлашган бўлиб, у ерда шаҳзода Уильям рафиқаси Кейт Миддлтон билан яшайди. Мулкни таъмирлаш 10,5 миллион долларга тушди. Эр-хотин оддий уйни жуда замонавий саройга айлантирди. Уни таъмирига таниқли декоратив Росе Униак ёрдамидан фойдаланган. Безатиш замонавий инглиз услубида қилинган.

Уйда эр-хотинлар сартарошхона, маникюр ва педикюр учун хона қилишган. Мухлислар Виктория пойабзалнинг катта мухлиси эканлигини билишади, шунинг учун стюардессанинг кенг коллекцияси учун алоҳида хона ажратилган. Аммо асосийси, ҳар бир хонада мусиқа тинглаш учун овоз тизими ўрнатилган. Ҳар бир ҳаммомда сув ўтказмайдиган телевизорлар мавжуд. Уй яқинидаги боғ ҳам янги технологиялар билан жиҳозланган: унда кондиционер ўрнатилган.

Эр-хотиннинг Беверли-Хиллзда кўчмас мулки ҳам бор эди, бироқ улар ушбу мулкни 2018 йилда 33 миллион долларга сотишган. Дэвид Бекхэм Дубайдаги Палм-Жумейра сунъий архипелагида жойлашган уйини Викториянинг ота-онасига совға қилди. Бу қаср пальма баргига ўхшайди. Бекхэм уни 2002 йилда 1,6 миллион долларга сотиб олган. Бугунги кунга келиб, бу миқдор 16 миллион долларга ошган. Шунингдек, оила Францияда Кот-д’Азурда жойлашган вилласига эгалик қилишган, бироқ улар ушбу уйни 70 фоизлик чегирма билан 2,75 миллион еврога сотишган.

 

Жамшиджон Маҳмудов таржимаси.

Киритилди: 12:14, 30.01.2022.
Ўқилди: 6369 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.