"Барселона" бош мураббий Хосеп Гвардиола чемпионлар лигаси чорак финали жавоб учрашувида "Милан"га қарши бўлиб ўтадиган ўйин хусусида фикр билдирди.
"Вазият оддий - ғалаба қозонган ярим финалга чиқади. Мна шу бутун хулоса, демак, ютишимиз керак. "Милан" битта гол уриши мумкин ва биз буни ҳисобга олиб қўйишимиз керак. Шунинг учун биз кучлиоқ ўйин кўрсатиб, кўпроқ хавли вазиятлар юзага келтиришимиз керак. Тўп билан бизкўпроқ муомала қиламиз, аммо дарвоза яқинида ҳам вазиятлар содир қилишимиз керак. "Милан" балки кўпроқ гол уриши мумкин, лекин биз ундан кўпроқ гол уришимиз керак.
"Милан" майдонда ҳам устунлик қилиши ва хавфли вазиятлар содир қилиши мумкин мумкин. Унинг қарши ҳужумлари жуда яхши йўлга қўйилган ва футболчилари бир зумда рақиб майдончасида ҳозир бўладилар. Златан Иброҳимович, жуда бўйдор, уни нарвонсиз тўхтатиб бўлмайди. Тўп юқоридан келса, демак - бу Иброҳимович учун. Шунинг учун уни жарима майдонимизга жудаям яқинлаштирмасликка ҳаракат қиламиз.
Уч ҳимоячи билан ўйнаш қийин, буни ўйлаб кўришим керак. Ҳаммаси футболчилар ва уларнинг кайфиятларига боғлиқ. Эртага кўрамиз. Ҳави икки кун машғулотда қатнашмади, лекин унинг жароҳати безовта қилмаяпти. Унинг майдонга тушиш-тушмаслиги ҳам эртага ҳал бўлади", - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.