Ярим ҳимоячи Тино Анджорин Москванинг «Локомотив» клубини тарк этмоқда.
20 ёшли ярим ҳимоячи ҳуқуқий жиҳатдан Лондоннинг "Челси" клубига тегишли ҳисобланади. У Москванинг "Локомотив" клубида ижара асосида ўйнаётганди. Энди эса Чемпионшип вакили - «Хаддерсфилд» клубига ижара асосида ўтмоқда.
Футболчи «Локомотив» таркибига ўтган йилнинг ёзида келиб қўшилганди, бироқ, ноябрь ойида олган жиддий жароҳати сабабли, шу кунгача майдонга тушмаётганди.
Аввлроқ, Анджорин Ральф Рангникни жамоадан кетганлиги сабабли, "Локомотив" клубига қайтмаслигини маълум қилганди.