Латвиянинг РФШ (Рига футбол мактаби) клуби ўртоқлик учрашуви ўтказиб қайтаётганида ЙТҲга учради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
«РФШ баёноти. Шанба куни кечаси Финляндия пойтахти Хельсинкидан ўртоқлик учрашуви ўтказиб қайтаётган жамоаси ЙТҲга учради. Тахмиман Ригадан 40 километр узоқликда жамоамиз жой олган автобус енгил автомобил билан тўқнашиб кетди. Гарчи, тезлик катта бўлмагани билан, об-ҳаво шароити туфайли тўқнашувнинг олдини олишни имкони бўлмади.
Бир-бирларига ёрдам бериб, барча футболчилар ва жамоанинг бошқа вакиллари автобуснинг люкидан чиқиб олишга муваффақ бўлди. Икки футболчи ва битта ходимга воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилди, кейинроқ эса улар шифохонага олиб кетилди. Кўпчилик бахтсиз ҳодасидан кейин шок ҳолатига тушиб қолганди.
Яқин кунлар ичида футболчилардан бирининг бурни операция қилинади. Бир нечта футболчилар жароҳат олди, лекин бу жароҳатларнинг уларнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилмайди. Кўпчилик жароҳат олди, лекин ҳодисанинг оғирлигини ҳисобга олганда, жамоамизга омад кулиб боқди.
Ҳозирда РФШ клубида автофалокат содир этган автомобиль борасида ҳеч қандай маълумот йўқ. Тез ёрдам машинасига, полицияга ва шифокорларга, йўлда совуқда турган футболчиларни олиб кетган йўловчи машиналарга ўз миннатдорчилигимизни билдирамих», — дейилади клуб баёнотида.