Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Робиньо қамалади(ми?)

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси, «Реал» ва «Милан» клубларининг собиқ футболчиси Робиньога нисбатан қамоқ жазоси тайинланди. O Globo хабарига кўра, у 9 йилни панжара ортида ўтказишга маҳкум. «СЭ» ушбу мавзуга доир эътиборга молик маълумотларни тўплади.


4 йилдан кейинги мурожаат

2013 йилнинг январида, ўша пайт «Милан» шарафини ҳимоя қилаётган бразилиялик футболчи, дискотекага ташриф буюрган. У ерда дўстлари ҳамроҳлигида вақтичоғлик қилиш чоғида албаниялик 23 ёшли қиз билан танишган. Тергов-суриштирувлар чоғида маълум бўлишича, Робиньо кейинчалик дўстлари билан шу қизнинг номусига тегишган. Жараёнда, бразилиялик юлдузни ҳисобга олмаганда, беш эркак қатнашган.

Воқеа ҳақида 2017 йилдагина хабарлар тарқалди - айнан шу пайт қиз полицияга мурожаат этган. Робиньо бу даврда ватанига қайтиб, «Атлетико Минейро»да тўп сураётганди. Футболчи дастлабки суд ишини назардан четда қолдирди. «Миш-мишларга тўхталадиган бўлсам, бу каби нарсаларда умуман қатнашмаганман», - деб ёзди Робиньо «Инстаграм»даги саҳифасида.

Шунга қарамай, айбловчи томон футбол юлдузининг иштирокини исботлади. Мисол учун, Globo Esporte нашри Робиньонинг дўстларидан бири билан ёзишмаларини келтирди. «Айбловлар кулгимни қистамоқда. Қиз ўшанда ҳаддан ташқари маст эди. У нималар рўй бергани ҳақида тасаввурга ҳам эга эмас», - деб ёзган бошқа бир гумонланувчига.


Тўрт йил инкор  этилган айблов

2017 йилнинг ноябрида Италия суди Робиньони айбдор деб топиб, унга нисбатан 9 йил озодликдан маҳрум этиш жазосини қўллади. Воқеанинг бошқа иштирокчиларига ҳам ҳукм ўқилди. Хусусан, бразилияликнинг дўсти Рикардо Фалькаога ҳам. У худди Робиньо сингари 9 йиллик қамоқ жазоси олди.

Шундан сўнг футболчининг вакиллари апелляция беришди. Ишга янги фактлар қўшилди, натижада, муҳокама тўрт йилдан ошиқроқ давом этди. Робиньонинг адвокатлари жабрланувчини шунга мажбурлашмаганини исботлашга уринишди. Бразилиялик эса қиз билан алоқалари ҳақидаги фактни тасдиқлаб, барчаси ўзаро келишув асосида амалга ошганини таъкидлади.

«У билан бир неча дақиқаларни бирга ўтказдик, - деди Робиньо. - Кейин эса мен уйга кетдим. Дўстларим ўша ерда қолишди. Кейинроқ улар биргаликда клубдан чиқиб, бош­қа ерга йўл олишган».

Милан судининг расмий баёнотида келтирилишича, Робиньо ва воқеанинг бошқа иштирокчилари терговни адаштиришга уринишган: гўёки, улар бир хил кўрсатма беришга келишиб олишган. Бразилиялик учун кассация шикояти қутулиб қолиш чора эди, аммо у ҳам Рим суди томонидан рад этилди.


Робиньога нима бўлади?

У ҳозир Бразилияда, ушбу мамлакат судланган фуқароларини бошқа давлатларга топширмайди. Демакки, «Реал» ва «Милан»нинг собиқ футболчиси жазони ўз юртида ўтайди. Бунинг учун Милан суди иш бўйича барча материалларни Бразилияга топшириши керак. Иш узоқ давом этади, вазият мураккаб, шу боис, Робиньо яна маълум муддат озодликда қолади. Фақатгина Бразилия томонининг расмий хулосасидан кейингина суд қарори кучга киради.

Робиньо учун бу жазодан қутулиб қолиш учун сўнгги имкониятдир. Бироқ қадрдон юртида собиқ футболчига 2019 йилдан буён Бразилия аёллар, оила ва инсон ҳуқуқлари бўйича вазир лавозимида ишлаётган Дамарес Алвес қарши чиқмоқда. «У қамоқда ўтириши керак, - деди Алвес. - Номусга тегувчилар озодликда юришлари мумкинмас».

Робиньо бу каби жиноят билан илк марта айбланаётгани йўқ. 2009 йили, бразилиялик «Манчестер Сити»да ўйнаган кезлари ҳам, номусга тегишда айбланган. Кейинроқ оқланиб, озодликка чиққан.

Р.ИБРОҲИМОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:33, 31.01.2022.
Ўқилди: 3924 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.