Кириш Регистрация
20/09 17:00 Локомотив 0-1 Навбаҳор
20/09 17:30 Таиланд 1-9 Бразилия
20/09 17:30 Куба 0-7 Хорватия
20/09 19:15 Сўғдиёна 1-1 Андижон
20/09 20:00 Коста-Рика 5-3 Ўзбекистон
20/09 20:00 Нидерландия 5-2 Парагвай
20/09 21:30 Кальяри 0-2 Эмполи
20/09 23:45 Верона 2-3 Торино
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм 0-3 Челси
21/09 17:00 Металлург 3-2 Пахтакор
21/09 17:00 Вальядолид - Реал Сосьедад
21/09 18:00 Венеция - Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла - Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм - Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер - Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм - Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль - Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон - Ипсвич
21/09 19:15 Осасуна - Лас-Пальмас
21/09 21:00 Ювентус - Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия - Жирона
21/09 23:45 Лечче - Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид - Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико

«Брентфорд»даги барқарорлик боиси

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Брентфорд» клуби 1940 йилдан буён илк бор элитага чиқиш даври - мавсум-2020|2021 маълумотларини ошкор этди. Бундан бир неча соатлар муқаддам The Athletic мазкур жамоа «Интер» ва «Тоттенхэм»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксенга шартнома таклиф қилгани ҳақида хабар берганди. АПЛда синовдан ўтган плеймейкернинг ташрифи ҳақидаги гап-сўзлар маҳаллий мухлисларни ҳаяжонга солиши турган гап. Лекин аслида, «Брентфорд»нинг молиявий аҳволи қандайлигини билиш қизиқ. Қуйидаги таҳлилий материал шу мавзуга бағишланади.

Янги стадионга кўчиш таъсири

Пандемия туфайли 2020 йилнинг баҳорида Англия футболи уч ойга тўхтаб қолди, шу боис, мавсум-2019|2020 ёзда ҳам давом этди. Натижада, 4 август куни «Брентфорд» «плей-офф» финалида «Фулхэм»га ютқазди - 1:2. Янги мавсумга тайёрланиши учун бир ойдан камроқ вақт қолганди.

Шу қисқа муддат ичида клуб 1904 йилдан буён қадрдон бўлиб қолган «Гриффин Парк»ни тарк этди, 1 сентябрь куни ушбу иншоотга яқин бўлган ҳудудда «Брентфорд» стадиони расман очилди. 17 250 томошабинга мўлжалланган янги аренага кўчиб ўтиш ўйинлар куни «Брентфорд» даромадларини ошириши кўзда тутилганди. Бироқ COVID-19 чекловлари туфайли ўтган мавсумнинг аксарият учрашувлари ёпиқ эшиклар ортида ўтди, жамоанинг режалари эса барбод бўлди.

Бунинг оқибатида «матч-дей»­лардаги даромад кескин пасайди - аввалги мавсумларда 3,1 млн. фунт эди, 2019|2020 йиллар оралиғида 200 минг фунтгача тушди, лекин жорий йил сумма ортиши керак, зеро мухлислар стадионларга қайтишди. 2015-2020 йиллар оралиғида «Брентфорд» «Гриффин Парк»да бир мавсумда 3,2 млн. фунтга яқин даромад кўрди. Кутилишича, янги уйда мазкур рақамлар йилига 10 млн. фунтгача ортади.

 

Даража ошиши ва COVID-19 эффекти

Ўтган мавсум охирида жамоа «плей-офф»га чиқиб, май ойида «Уэмбли»да «Суонси»ни 2:0 ҳисобида енгди ва 1946-1947 йиллар мавсумидан кейин илк бор элита йўлланмасига эга бўлди. Гарчи COVID-19 туфайли мунтазам муаммолар вужудга келсада, шу йили клубдаги пул айланмаси рекорд кўрсаткичга етди - 15,3 млн. фунт стерлинг (2019|2020 йилларда 13,9 млн. фунт эди). Даромадларнинг аксар қисми EFL ва FAдан тушган. Шунингдек, ушбу жамғармада трансляция қилувчи компаниялар пуллари ҳам бор. «Брентфорд» иштирокидаги учрашувларнинг фаол эфирга узатилиши рақамли даромадларнинг ортишига сабаб бўлди.

Қайд этилишича, мавсум-2020|2021да COVID-19нинг негатив молиявий таъсири қарийб 2,8 млн. фунтни ташкил этди - ўтган йилгидан 1 млн.га кўпроқ дегани. Буларнинг бари мухлислар йўқлиги оқибати эди. Пандемия клубни ҳукуматнинг таътил дастуридан фойдаланишга мажбур қилди, аммо Британиянинг аксарият клубларидаи каби истеъфолар кетма-кетлиги кузатилмади.

 

«Брентфорд»даги маошлар

Молиявий ҳисоботда яққол кўзга ташланадиган рақамлар клубнинг операцион зиёнлари билан боғлиқ. 2020 йили футболчилар сотилишидан аввал қайд этилган зарар 34,1 млн. фунт стерлингни ташкил этганди. 2021 йилда мазкур сумма 50 фоиздан кўпроққа ортиб, 53,1 млн. фунтга етади. Эҳтимол, мазкур сумма шубҳали туюлиши мумкин, лекин бу кўрсаткичлар асосий жамоа таркибига киритиладиган мунтазам инвестициялар ҳамда ойлик маошга ажратиладиган катта харажатлар билан боғлиқ. Шунингдек, Премь-ер-лигага чиқилгани учун футболчилар ва ходимларга ажратилган 12 млн. фунт бонус ҳам рақамларнинг ортишига сабаб бўлди. Ойлик маошлар учун сарфлар 41,4 млн. фунтга етди.

2013 йилдан буён футболчилар сотилишидан аввал ҳисобланган зиён 197 млн. фунт­ни ташкил этганди. Аммо «Брентфорд» бизнес-модели ўша даврнинг ўзида ўйинчилар сотувидан 141 млн. фунт олиб келди, шу боис, барчаси молиявий фэйр-плей қоидаларига мос тушади.

 

«Брентфорд»  трансферлари

Сир эмаски, «Брентфорд» бизнес-модели иқтидорли ёшларни топиб, уларни тарбиялаб, кейин сотиш орқали фойда кўришга асосланган. Молиявий ҳисоботда кўрсатилган давр мобайнида клуб директорлари Фил Жайлс ҳамда Расмус Анкерсен бошқа жамоаларда қизиқиш уйғотган футболчиларни катта суммага пуллаш салоҳиятига эга эканликларини бир неча бор исботлашди. Ҳозир улардан фақат Жайлс ўз лавозимида қолган, Анкерсен ўтган йили спорт инвестицион компанияси бошқарувига ўтиб кетганди. Унинг бошқарувидаги муассаса бир неча ҳафталар муқаддам Премьер-лиганинг бошқа бир вакили - «Саутгемптон» акцияларининг назорат пакетини қўлга киритди.

Ушбу жуфтлик бирга ишлаган 2020|2021 йилларда футболчилар сотуви орқали «Брентфорд» ғазнасига 44,3 млн. фунт стерлинг олиб келишганди. Бу сумма бир йил аввалги кўрсаткичдан (24,9 млн. фунт стерлинг) деярли икки бараварга кўпдир. Бунда Олли Уоткинснинг «Астон Вилла»га, Саид Бенрахманинг «Вест Хэм»га сотилиши алоҳида аҳамият касб этди.

«Брентфорд» ушбу икковлон учун олинган пулларни сарфлашга шошмади, асосан эътиборини манфаатли келишувлар имзолашга қаратди. Мисол учун, жамоа Германия U-21 терма жамоаси аъзоси Витали Янельт билан шартнома тузди, немисларнинг иккинчи дивизиони вакили - «Бохум»га 500 минг фунт тўланди. Энг йирик сумма эса учинчи дивизион қатнашчиси ҳисобланган «Питерборо Юнайтед» футболчиси Айван Тонини қўлга киритиш учун сарфланди - 5,5 млн. фунт стерлинг ва қўшимча бонуслар.

 

Клубнинг позитив режалари

The Athletic нашрининг қайд этишича, ўтган йили Премьер-лигага чиқилиши «Брентфорд»нинг трансфер бозорига нисбатан қарашларини ўзгартирмаган. Келажакда ҳам эътибор ёш футболчиларни тарбиялаб, кейинчалик уларни сотишга қаратилади, фақатгина ҳал қилувчи фарқ шундаки, эндиликда элитадаги иштирок учун олинадиган қўшимча даромад туфайли энг яхши ўйинчиларини сотишга мажбур бўлишмайди.

Буларнинг барини умумлаштирсак, «Брентфорд»нинг солиқ тўловларидан аввалги зарари 8,5 млн. фунт стерлингни ташкил этади, бу эса бир йил аввалги 9,1 млн. фунтлик кўрсаткичдан бироз паст. Демакки, клубнинг молиявий ҳолати ижобий кўриниш олган, навбатдаги йил якунида аҳвол янада яхшиланиши муқаррар. Ҳар ҳолда, Премьер-лига трансляцияларидан пул келиб тушади, янги манфаатли ҳомийлик келишувлар ва шериклар шартномалари имзоланади.

Хуллас, «Брентфорд» олий дивизиондаги ўрнини мустаҳкамлаш йўлида пулларини трансферлар бозорида сарфлашни давом эттириш учун кенг имкониятларга эга.

Ў.УМАРОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:15, 31.01.2022.
Ўқилди: 1227 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.