Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 3-0 Машъал
09/10 19:00 Пахтакор 3-1 Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро 3-2 Андижон
09/10 19:30 Насаф 2-1 Динамо
10/10 00:00 Малага - Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК - Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна - Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия

Қишнинг энг яхши трансфери

Баҳо:
+ | -

Қишнинг энг яхши трансфери, менимча, Кристиан Эриксеннинг “Брентфорд”га ўтиши, яъни АПЛга, футболга қайтиши. “А Серия” қоидаларига кўра, юрак дефибриллятори билан ўйнаш мумкин эмас, Англияда эса, бундай чеклов йўқ.

Бу трансферда ҳар томондан эътиборга арзирли жиҳат бор. Эмоционал нуқтаи назардан – Эриксен ёзда Евро ўйинида бир ўлимдан қолган эди. Шундай ҳикоя билан яна майдонга қайтиш ажойиб воқеа.

Иккинчидан, “Брентфорд” АПЛдаги энг “дания” клуб. Таркибда етти нафар даниялик футболчи бор, шунингдек, бош мураббий Томас Франк ҳам ўша ердан. Мураббий Эриксен билан энг бошидан таниш – футболчи 2008-09 йилларда Дания ўсмирлар терма жамоасида тўп сурган пайтларда айнан Томас Франк жамоани бошқарган. Ушбу трансферда ҳал қилувчи роллардан бирини айнан шу фактор ўйнаган бўлиши шубҳасиз.

Ва учинчидан, агар футбол, услуб нуқтаи назаридан қаралса, “Брентфорд” Эриксен учун энг тескари жамоа бўлиши керак. Эриксен кўпроқ “Сити”, “Арсенал” ёки “Брайтон” каби ташаббускор ва қисқа паслар билан ўйнайдиган жамоаларга мос келадигандек. “Брентфорд” эса, жисмоний кураш, тезлик ва стандарт вазиятларни ўзига қурол қилиб олган. Энг қизиғи ҳам шунда – Эриксен жамоага айнан етишмаётган жиҳатни тақдим этиши лозим. Ўйин темпини бошқариш, ақл қўшиш, жамоа ўйинини тўғри йўналтириш борасида Эриксен жуда моҳир футболчи. Яъни услубга мос бўлмаслик аксинча, жамоага кўпроқ фойда келтириши ва ўйинни мувозанатга келтириши мумкин.

“Брентфорд” мавсумни яхши бошлаганда, кўп рақиблар жамоани тўғри баҳолай олмаган, қайсидир маънода сюрприз бўлганди. Кейин эса, ҳамма ўрганиб олди, “Брентфорд”да пасайиш кузатилди – охирги 8 ўйинда 7 мағлубият. Тажрибали футболчини таклиф қилишнинг айни вақти.

“Брентфорд” стандарт вазиятлардан унумли фойдаланиш ва хавф яратиш борасида АПЛ да етакчи саналади. Эриксен эса, стандарт вазиятлар устаси, бу ҳам айни муддао.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/asl_futbol
Киритилди: 07:00, 01.02.2022.
Ўқилди: 5806 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Олисе фақат битта клубга ўтишни истамоқда — Sky Sport Germany [7014]

Мбаппе «Реал»дан кетишга қарор қилди: юлдуз ҳужумчи ўзи учун янги клуб танлади? [4723]

Испаниялик собиқ мураббий Мессининг асосий камчилиги нимада эканини айтди [3165]

«Реал» «Манчестер Юнайтед» иқтидори учун курашда «Барселона»дан ўзиб кетди [2496]

«Реал» мухлисларининг кўп йиллик талаби амалга ошмоқда [2455]

«Бунинг иложи йўқ». Давид Силва «Реал»нинг «Барселона»га етиб олиш имкониятини баҳолади [2394]

«Барселона»нинг «Хетафе»га қарши ўйин олдидан Адейеми бўйича режалари маълум бўлди [2167]

Роналду Португалия футбол федерацияси қарори билан дисквалификация қилинди — Mirror [2108]

“Манчестер Сити”дан 60 очко олиб ташланиши мумкин — TalkSPORT [2105]

Роналду саудиялик футболчиларнинг ғалабасидан хурсанд бўлди ва улкан торт билан суратга тушди [2014]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик