Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Ал Ҳадур, қаддингни ур! (видео)

Баҳо:
+ | -

Комор ороллари терма жамоаси Африка кубогининг 1/8 финалида Камерунга 1:2 ҳисобида ютқазди - улар ковид ва эълон қилинган дарвозабонларнинг жароҳатлари туфайли дарвозага майдон ўйинчиси билан чиқишга мажбур бўлишди.

Бу ролга чап қанот ҳимоячиси Шокир ал-Ҳадур танланди. У Франциянинг Лига-1ида «Нант» ва «Кан» жамоаларида ўйнаган, сўнгги йилларда Лига 2да фаолият юритаётганди: тўрт мавсум «Шатору»да, 2021 йилдан бери эса «Аяччо»да ўйнамоқда. Хўш, у қандай ўйнаяпти - 2021|22 йилги мавсумда атиги 4 дақиқа!

Ал-Ҳадурга ҳатто номинал форма ҳам берилди (иккинчи комплектдан олинди). Аммо бир ньюанc бор: 3 рақами 16-рақамнинг устига ёпиштирилди. Олд томонида эса «16» қолдирилди, фақат ямоқлар билан беркитилди. Ҳа, фамилияси тўғри ёзилган, лекин рақам тиббий пластир билан ёпиштирилганди. Нега бундай либос? Рақамчи? Гап шундаки, бу Комор ороллари термасининг бошқа тўпламдаги дарвозабон либосидир. 1/8 финалда жамоа оқ либосда ўйнади, аммо дарвозабон тўпламдаги яшил либосга эга бўлиши керак эди. Бироқ бундай йўл тутиш мумкин эмасди, чунки яшил Камерун либосининг асосий рангларидан бири. Шу боис, ал-Ҳадур иккинчи дарвозабон либосида майдонга тушди. Бу либосда масалан, дарвозабон Али Аҳамада Габонга қарши биринчи ўйинда майдонга тушганди. 16-рақам қайд­номада 3-дарвозабон Мояд Уссенийга тегишли, у ҳеч қачон майдонга тушмаган. 3-рақам эса айнан ал-Ҳадурга тегишли.

Эҳтимол, улар фамилияни ўзгартириш билан чекланишга қарор қилишган ва фақат ке­йинроқ рақамни ҳам ўзгартириш кераклигини билишгандир (футболда рақам фамилиядан муҳимроқдир - биринчи навбатда ҳакам учун). Кетма-кетлик бироз ғалати, аммо Африка кубогини бундай вазиятларсиз тасаввур қилиш қийин.

Ўйинга эътибор берадиган бўлсак, 7-дақиқага келиб Комор ороллари сардори жиддий қўполлик қилгани учун қизил карточка олди. Четлатиш ҳақли эди, бунга эътироз йўқ. Лекин шу дақиқадан бошлаб 10 нафар футболчи билан тўп сурган коморликлар юлдузли таркибга эга мезбонларга муносиб қаршилик қила олишганини ўйин статистикаси кўрсатиб турибди. Якуний ҳисоб - 1:2. Камерун чорак финалда. Коморликларга, айниқса, Шокирга муносиб иштирок учун раҳмат деб қоламиз.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 15:00, 01.02.2022.
Ўқилди: 2811 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3241]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2247]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1952]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1899]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1887]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1772]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1765]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1757]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1646]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1630]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик