Римнинг «Лацио» клуби мухлислар январь ойидаги трансферлар ойнаси натижаларидан норози бўлишмоқда.
Жамоа бош мураббийи Маурицио Сарри жамоани тарк этган Ведат Мурики ўрнига янги ҳимоячи ва ярим ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи эди, бироқ клуб раҳбарияти италиялик мураббийнинг талабини бажармади.
“Биз нафақат ижтимоий тармоқларда норозилигимизни билдирамиз, балки стадионда ва машғулот майдонида ҳам ўз норозилигимизни билдирамиз. «Лацио» клуби раҳбариятга эмас, бизга тегишли”, — дейилади мухлислар баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ римликлар бош мураббийи 2023 йилнинг ёзида тугайдиган шартномани узайтиришдан бош тортиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.