Кириш Регистрация

«Ювентус» Шомуродовнинг рақобатчисини сотиб олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ёзги трансфер ойнаси учун режа ишлаб чиқмоқда, ҳужумчи Пауло Дибаланинг кетиши эҳтимоли бор.

La Gazzetta dello Sport нашри хабарига кўра, аргентиналик футболчи кетса, Турин клуби ёзда «Рома» яримҳимоячиси Николо Заньоло ёки «Сассуоло» ҳужумчиси Жакомо Распадори билан шартнома имзолаши мумкин.

Декабрь ойида «Ювентус» Заньолонинг агентлари билан олиб боришди. Унинг «Рома» билан шартномаси 2024 йилнинг июнигача амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, Турин клуби Дибала билан шартномани узайтиришга яқин эди, бироқ вазият ўзгариб, музокаралар февраль ойига қолдирилганди. Хабар қилинишича, «Юве» Дибалага янги шартнома таклифини қайтариб олган ва унинг маошини камайтирмоқчи.

22 ёшли вингер жорий мавсумда «Рома» сафида барча турнирлар доирасида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. 

21 ёшли Распадори «Сассуоло» сафида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 01:50, 02.02.2022.
Ўқилди: 2020 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7257]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3529]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3345]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3084]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2329]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2219]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2179]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2157]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2059]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2055]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик