Кириш Регистрация

«Реал» ва «Интер» бир футболчи учун кураш олиб боради

Баҳо:
+ | -

Қишки трансфер ойнаси вақтида «Интер» «Лейпциг»нинг чап қанот ҳимоячиси Анхелиньони ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилди. Бироқ келишув амалга ошмади, немис клуби 25 ёшли испаниялик учун 50 миллион евро олмоқчи эди, деб хабар беради АS.

Натижада, «нерадзуррилар» «Аталанта» футболчиси Робин Госенсни қўлга киритди. Италия клуби немис футболчиси учун 25 миллион евро тўлашди. Аммо, «Интер» Анхелиньо учун ҳаракатда давом этади ва ёзда уни сотиб олишга яна уруниб кўради, чунки Иван Перишич жамоани ёзда тарк этиши мумкин. 

Анхелиньо учун курашда «Интер»нинг рақобатчиси «Реал Мадрид» ҳисобланади. Ушбу футболчи ёзда шартномаси якунланганидан сўнг «Реал»ни тарк этадиган бразилиялик Марселонинг ўрнига ўринбосар бўлиши мумкин.

Анхелиньо 2021/22 йилги мавсумда «Лейпциг» сафида барча мусобақаларда 25 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та голли узатмани амалга оширган. Унинг «буқалар» билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 04:58, 02.02.2022.
Ўқилди: 2398 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6723]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3257]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2879]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2872]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1845]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1826]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1599]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1599]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1560]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик