Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

50 миллион евро оғирлиги! Нега Тони Марсьял «Манчестер Юнайтед» ўзини кўрсата олмади?

Баҳо:
+ | -

2016 йил 23 апрель куни «Манчестер Юнайтед» мухлислари «Уэмбли» стадионини тўлдириб, бир номни айтиб ҳайқиришди. Шундан сўнг ҳамма «Эвертон»га қарши ўйинда ғалаба тўпини киритган ва «Манчестер Юнайтед»га Англия кубоги финалига чиқишга имкон берган футболчи Антони Марсьял ҳақида гапиришни бошлади. Унинг шарафига қўшиқ бир неча ой олдин пайдо бўлган, аммо у аллақачон мухлислар орасида машҳур эди.

«Футболчини 50 миллион еврога сотиб олгани кўпчилик томонидан танқидларга учраган бўлса-да, Тони Марсьал ўзини кўрсатиб, гол уришда давом этди». Мухлислар 2015 йилги қимматбаҳо ҳаридни танқид қилган ОАВни ёлғончиликда айблади.

Аммо орадан олти йилдан камроқ вақт ўтди ва Тони ниҳоят ижарага асосида бўлса-да, «Олд Траффорд»ни тарк этди. Энди эски қўшиқни куйламоқчи бўлган одамни топиш қийин. Афтидан, танқидчилар ҳақ эди.

Лекин бу қандай содир бўлди?

Жаҳон футболидаги энг қиммат ўсмир футболчига айланганингда, бу ном юки унга оғирлик қилди. Кўпинча ёш футболчилар ўзлари учун тўланган катта пулга муносиб эканликларини исботлай олмайдилар. Марсьялда ҳам шу ҳолат кузатилди. Аслида, француздан кўп нарса кутилганди: ҳатто унинг шартномасида ҳужумчи «Олтин тўп»ни қўлга киритса, «Монако» қўшимча 10 миллион евро бонус олиши кўрсатилган эди.

Албатта, у ҳеч қачон бу мукофотга яқин келмаган. Манчестерда у беқарор ўйин кўрсатди ва ҳар бир янги келган мураббий билан унинг жамоадаги ўрни ва ундан кутилган умидлар ўзгариб борарди. Тўғри, франциялик футболчи бир мавсумда 17 та гол урган. Аммо, бу унинг фаолиятидаги энг яхши натижаси ҳисобланади.

Раҳбарият Жозе Моуриньони мураббий этиб тайинлаши биланоқ, Антони учун ҳаммаси издан чиқди. «Уэмбли»даги ўша голдан бир-икки ой ўтиб жамоадан кетган мураббий ва португалиялик мутахассиснинг ўйин услубида яққол катта фарқ бор эди. Бу эса футболчига бўлган ишончни пасайишига олиб келди. Қўшимчасига унинг тўққизинчи рақамини олиб, янги келган Златан Ибрагимовичга топширишганида 80 милион евролик йигитчадан тамоман ажралиб қолишган эди.

2018 йилнинг ёзида Моуриньо «Юнайтед» раҳбариятидан Марсьялни сотишни қатъий талаб қилди. «Goal.com» нашри хабарига кўра, португалиялик мураббий франциялик футболчининг рақобатбардошлилигига ишонч ҳосил қилмаган.

Кейинчалик, икки мавсумда 13 гол урган Марсьял Моуриньони асосий таркибга мос футболчи эканлигига зўрға ишонтирди. Аммо, шундай бўлса-да, португалиялик «Интер» футболчиси Иван Перишич Тонидан кўра клубга кўпроқ мос келишига айтди. Бироқ, клуб ўз позициясини ўзгартирмади, айниқса клуб хўжайини Жоэль Глейзер фикрида қатъий турди. Сабаби, у аввалроқ Марсьялни севимли футболчим деб атаган эди.

Гарчи Моуриньонинг  ўринбосари Оле-Гуннар Сульшер ўзининг дастлабки кунларида француз футболчисидан кўпроқ фойдаланишга муваффақ бўлган бўлса ҳам, Жозенинг фикрлари қанчалар тўғри эканлиги шу йил маълум бўлди. Мисол учун, Оле дарҳол Антонига тўққизинчи рақамни қайтаришни таклиф қилди. Ҳужумчи яна кўпроқ гол уришни бошлади, лекин футболчининг яхши спорт формаси ҳам мураббийнинг ишончини қозона олишига ёрдам бермади. Сульшерга футболчининг машғулотларга кечикиши ва янги рақобатчиларнинг жамоага келишига тўсқинлик қилиши ёқмасди. Ибрагимович, Лукаку ва Кавани клубга Марсьял бор пайтда келишди, аммо, улар французга ҳеч қандай рақобат туғдира олмади. Шу сабаб Антони ҳар доим МЮ етакчиси ролида бўлиб келган. Бу 2021 йилда, Криштиану Роналду жамоага қўшилганида ўз якунига етди.

Марсьял жорий мавсумда атиги 11 та ўйинда майдонга тушди. «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ яримҳимоячиси Поль Скоулз яқинда мухлисларга Тони биринчи тоифадаги асосий ўйинчи бўлишини ваъда қилиб, алдаганини айтди. Ҳозирги мураббий Ральф Рангник ҳам Марсьялга унчалик ишонмади. Мураббийнинг сўзларига кўра, у ҳеч қачон клубда ўйнашни истамаган.

Ҳозир Марсьял Франция терма жамоасида ўйнаш ҳақида ўйлаяпти, «Севилья»га кўчиб ўтишдан асосий мақсад, у ерда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиб, терма жамоага қайтиш. Хулен Лопетеги шогирдлари турнир жадвалида иккинчи ўринда бўлиб, «Реал»га жуда яқин жойлашган ва Европа Лигасида яна ғалаба қозонишга ҳозирлик кўрмоқда. Гарчи бу фақат ижара бўлса ҳам, ҳужумчини яна Манчестерга қайтишига ҳозирча ҳеч ким ишонмаяпти.

 

Жамшиджон Маҳмудов таржимаси.

Киритилди: 05:25, 02.02.2022.
Ўқилди: 4477 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.