Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Пети: «Артета Обамеянгни қўйиб юбориб, тўғри иш қилди»

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» клуби собиқ футболчиси Эммануэль Пети "канонирлар" форварди Пьер-Эмерик Обамяенгнинг жамоадан кетганига ўз муносабатини билдирди.

«Обамеянгга нисбатан ҳурматсизлик қилишни истамайман, чунки мен уни буюк футболчи деб ҳисоблайман. Аммо сўнгги бир неча ойдан буён у ўзига ўхшамасди. Унинг миясида қандайдир ўзгариш юз берди. Бу клуб, мураббий ёки шахсий ҳаёти билан боғлиқми, билмайман. Бироқ у икки йил аввалги Обамеянг эмасди.

Артета уни қўйиб юбориб, тўғри иш қилди. Жамоа сардорини дастлаб майдон ташқарида қолдириб, сўнгра уни трансферга қўйиш — жамоа учун жиддий огоҳлантириш. Обамеянгни ҳам тушуниш мумкин. У ҳар ҳафта ўзининг юқори савиясини намойиш этиши керак. У катта маош эвазига янги шартнома имзолагани, эҳтимол, бу муаммо билан боғлиқ эмасдир, аммо бу ҳолат шунга мос келяпти.

У янги шартнома имзолаганидан сўнг аввалги ўйинчи бўлмай қолди. «Арсенал»да бўладими ёки бошқа жойдами, у ўзининг аввалги савиясига қайтиши керак. Пул — жуда муҳим, аммо у ўзининг спортча характерига қайтиши шарт», – деди Пети.

Манба: footballhd.ru
Киритилди: 10:21, 02.02.2022.
Ўқилди: 1912 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12869]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6564]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5260]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4677]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4249]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3457]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2582]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2029]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1930]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1734]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик