Кириш Регистрация

«Ливерпуль» «Фулхэм» яримҳимоячисини сотиб олиш фикридан қайтмаган

Баҳо:
+ | -

Sky Sports нашрининг хабар беришича, «Ливерпуль» «Фулхэм» яримҳимоячиси Фабио Карвальюга бўлган қизиқишдан воз кечмаган. 

Манба берган хабарга кўра, мерсисайдликлар клуби 19 ёшли англиялик футболчини ёзги трансферлар вақтида ўз сафига қўшиб олишига ишончи комил.

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпуль» ва «Фулхэм» қишки трансфер ойнасининг сўнгги кунида яримҳимоячининг трансфери бўйича музокаралар олиб боришган, бироқ ҳужжатлар билан боғлиқ муаммо юзага келган. Мессисайдлар Карвальюни сотиб олиши ва у 2021/22 йилги мавсум охиригача Лондон клубида ижара асосида қолиши режалаштирилган эди.

Футболчи жорий мавсумда «Фулхэм» сафида 19 ўйинда 7 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Яримҳимоячининг Лондон клуби билан шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт англиялик футболчининг нархини 3,5 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 12:21, 02.02.2022.
Ўқилди: 1413 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Боатенг: «Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деганимда ёлғон гапирганман». Роналду бунга муносабат билдирди [8902]

«Реал» футбол тарихидаги энг даҳшатли ўнг қанотни яратмоқчи [5874]

«Барселона» икки юлдуз ҳужумчи ўртасида танлов қилиши керак [4433]

Испания суперклуби Хвичани 150 миллион еврога сотиб олишга тайёр [3412]

«Барселона» Холанд трансфери бўйича қарор қабул қилди [3297]

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасининг илк харидини якунлади — Фабрицио Романо [2432]

Перес нима сабабдан Олисени «Реал»га олиб келишга қарор қилгани маълум бўлди [2381]

«Манчестер Сити» футболчиси ўзига янги клуб танлади [2351]

«Боруссия» Д президенти Холанднинг «Реал»га ўтмоқчи эканлигини маълум қилди [2346]

Гвардиола: «Чемпионлар Лигаси лойиҳаларни барбод қилади, умид қиламанки, «Барселона» билан бундай бўлмайди» [1877]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик