Кириш Регистрация

Фарруҳ Сайфиев: «Жамоавий ўйин устида ишлаяпмиз»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси январь ойида БААда йиғин ташкил этди. Унда маҳаллий чемпионатда тўп сураётган ва легионер футболчиларимиз жалб этилди. Мазкур йиғин иштирокчиси, «Пахтакор» клуби етакчиларидан бири Фарруҳ Сайфиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Фарруҳ, терма жамоанинг январь ойидаги йиғини қандай ўтди?

Очиғи, бу йиғиндан кўнглим тўлди. Жамоа анча муддат бирга яшади, футболчилар янада бир-бири билан яқинлашди, жамоавий муҳит мустаҳкамланди. Бундан ташқари, мураббийлар учун ҳам фойдали бўлди. Сречко Катанес ўз услуби ва ғоясини футболчиларга тушунтириш учун кўпроқ имкониятга эга бўлди. Машғулотлар давомида ҳар битта чизиқ устида ишлашга вақтимиз етарли бўлди. Ўйингача 1 ҳафта вақт қолганда бошланадиган йиғинларда тактикалар устида ишлашга вақт қисқа бўлади, бироқ бу галги йиғинда услуб масаласида кўпроқ ишлай олдик.

— Пандемия шароитида йиғинлар ташкил этилмоқда, бу борада жамоа муаммоларга дуч келмадими?

— Бугунги кунда бутун дунё янгича муҳит ва шароитга мослашмоқда. Хусусан, футбол ҳам коронавирус билан ҳисоблашишига тўғри келяпти.

Йиғин пайтида ҳам доимий равишда cовид-га тест топшириб борилди. Жамоа аъзоларидан кимдадир мусбат натижалар чиқса, тезкорлик билан карантинга олинди. Бу борада жамоамиз шифокорлари кўп меҳнат қилишди. Cовид билан касалланганлар сони кўпайиб кетишини олдини олиш билан бир қаторда, футболчиларни тезроқ соғайиб, машғулотларга қайтишлари учун фидойиларча меҳнат қилишди. Уларга албатта раҳмат айтишимиз керак.

Пандемия рақибларимизга кўпроқ таъсир қилди. Япония, Баҳрайн, Янги Зеландия шу сабабли режаларига ўзгартириш киритди. Шундай бўлсада яхши спаринг-шериклар билан учрашувларда жамоавий ўйин устида ишладик.

— Сиз жамоадаги энг тажрибали футболчилардан бири ҳисобланасиз. Шу билан бирга таркиб анча ёшарганини айтиб ўтиш керак. Ёшларнинг жамоага киришиб кетиши қандай кечди?

— Ҳа, бир қанча янги футболчилар билан ишладик. Биз қўлимиздан келганча уларга миллий жамоа аҳамияти ва бу ердаги жараёнларнинг фаолиятига таъсири ҳақида тажрибамиз билан ўртоқлашдик. Юқорида айтганимдек, йиғин бу масалада ҳам сермаҳсул бўлди. Яъни янги футболчилар муҳитга тўлиқ киришиб кета олишди.

Манба: ЎФА
Киритилди: 12:47, 02.02.2022.
Ўқилди: 2106 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7197]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3506]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3303]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3062]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2253]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2118]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2112]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2031]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2015]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик