Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Карим Бензема “Атлетик Бильбао”га қарши Испания кубоги чорак финал доирасидаги учрашувни ўтказиб юборади.
Манба берган хабарга кўра, ҳужумчи “Эьлче”га қарши ўйинда олган жароҳатидан фориғ бўлишга улгурмаган.
Қолаверса, Ферланд Менди, Каземиро, Винисус Жуниор, Родриго ва Феде Вальверде ҳам ҳали сафга қайтгани йўқ.
“Атлетик” ва “Реал” ўртасидаги ўйин эртага, 3 февраль куни бўлиб ўтади. Учрашув 01:30да (Тошкент вақти билан) бошланади.