Стив Хитчен Лондоннинг "Тоттенхэм"ини тарк этди. Бу ҳақда Британия матбуоти хабар бермоқда.
Таъкидлаш жоизки, Стив "Тоттенхэм"га скаутлар иши учун жавоб берарди.
Манбага кўра, Лондон клубига Фабио Паратичи спорт директори лавозимига келганда, Хитчен кўплаб ваколатларини йўқотди. Хитчен Даниэль Леви билан учрашди ва ишдан кетишни сўради. Леви унга жамоани тарк этишга рухсат берди.