Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Ҳуснора Жумаева — 2021 йилда энг кўп ўйинни бошқарган аёл ҳаками

Баҳо:
+ | -

Аёллар футболи бўйича 2021 йилги мамлакат чемпионатининг Олий лига ўйинларига жалб этилган аёл ҳакамларининг жами сони 15 нафарни ташкил этди. Беш нафари бош ҳакам, ўн нафари эса қанот ва захира ҳаками сифатида фаолият юритди.

Энг кўп учрашувни бошқариш Ҳуснора Жумаевага насиб этди – 17 та ўйинда бош ҳакам бўлди. Розиябону Юсупова 15, Эдита Мирабидова 14 та ўйинни бошқарди. Анна Сидоровага 12 та учрашув тақдири ишониб топширилган бўлса, Кристина Борисова 6та ўйинга бош ҳакам этиб тайинланди.

Қанот ва захира ҳаками сифатида энг кўп ишлаган Зилола Раҳматова ва Меҳирабону Муралиева бўлди – 18 тадан. Маржона Раҳматуллаева ва Кристина Середа 17 тадан, Гулшода Саидқулова ва Александра Кончикова 16 тадан ўйинда бош ҳакамга ёрдам беришди. Дарья Снеткова 15 та, Лайло Жалолова 14 та, Манзура Мангетбаева 9 та ҳамда Шахло Абилова 8 та учрашувда қанот ва захира ҳакам сифатида ҳаракат қилишди.   

ФИФАнинг собиқ рефери ассистенти, аёллар ўртасидаги жаҳон ва Осиё чемпионатларида ҳакам сифатида фаолият кўрсатган Ирина Куцилло 2021 йилдан илк бор назоратчи ҳакам сифатида намоён бўлди. Ирина аёллар Олий лигасининг биринчи турида “Бунёдкор-W” – “Қизилқум-W” учрашувида назоратчилик фаолиятини бошлаган бўлса, мавсум якунига қадар яна бешта ўйинда назоратчи сифатида ишлади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 07:57, 03.02.2022.
Ўқилди: 1675 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.