"Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала ёзда жамоани эркин агент сифатида тарк этиши мумкин. Унга Европанинг бир қатор клублари қизиқиш билдиришмоқда.
"Football Italia" тарқатган хабарга кўра,"Барселона", "Интер", ПСЖ ва "Челси" клублари аргентиналик футболчи учун кураш бошлашган.
Эслатиб ўтамиз, Дибала туринликлар билан шартномани узайтирмасликка қарор қилди. Шу боис, у эркин агентга айланади.
Дибала жорий мавсумда 23 ўйинда иштирок этиб,11 гол ва 4 ассист муаллифига айланди.