“Интер” клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лаутаро Мартинес миллий жамоа билан қўлга киритган Америка Кубогидаги ғалабани эслади. Лионель Скалони шогирдлари 28 йил ичида биринчи марта кубокни қўлга киритишди ва Мартинеснинг айтишича, бу воқеа 2021 йилги “Олтин тўп” ғолибини танлашда муҳим роль ўйнаган.
“Менимча, бу ғалаба ҳақиқатдан ҳам ҳал қилувчи бўлди. Месси дунёнинг энг яхши футболчиси. Лео учун турнирда ғалаба қозониш муҳим эди. У бизнинг етакчимиз ва бу ғалаба учун жуда кўп иш қилган", - дея Лаутаронинг сўзларини келтиради “FC Inter News” нашри.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда Аргентина терма жамоаси халқаро майдондаги энг узоқ мағлубиятсиз серия бўйича жаҳон рекордини ўрнатишга яқин турибди.