Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Пекин-2022: ҳамюртимиз Олимпиада ўтадиган тоғ чанғи трассаси билан танишди

Баҳо:
+ | -

Бугун Хитойнинг Пекин шаҳрида ХХИВ қишки Олимпия ўйинлари расман очилади. Аммо, кўпчиликни ташвишга солаётган жиҳат, Пекин тоғларида қор ёғмаяпти. Бироқ техника оламида анча илгарилаб кетган хитойликлар учун бу муаммо эмас. Мусобақалар бўлиб ўтадиган барча трассаларга етарли миқдорда сунъий қор ташланган.

Ушбу олимпиадада иштирок этадиган ягона вакилимиз Комил Тўхтаев кеча Пекин трассаларида дастлабки машғулотини ўтказди. Олимпиадада ҳамюртимизни стартга олиб чиқадиган италиялик мураббий Маттиа Женнеси етиб келгунига қадар спортчимиз машғулотини европалик дўстлари билан олиб боради.

“Жуда мураккаб трасса. Ундаги қорнинг баъзи қисми музга айланиб қолгани учун тезлик юқори. Бу тезкор тушиш дастуридагилар учун янада мураккаблик туғдиради. Олимпиада ўйинларида мени стартга олиб чиқадиган мураббийим ҳали Пекинга етиб келмаган бўлса-да, Италияда мен билан бирга шуғулланадиган клубдаги кўплаб спортчи ва мураббийлар шу ерда. Маттиа етиб келгунга қадар улар билан шуғулланиб тураман. Ҳозир бор эътиборимиз трассага мослашиб олишга қаратилади”, – дея ўз таассуротлари билан ўртоқлашди Комил Тўхтаев.

Эслатиб ўтамиз, спортчимиз Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинлари доирасида 13 февраль куни гигант слалом, 16 февралда эса слалом дастурига стартга чиқади.

Киритилди: 10:33, 04.02.2022.
Ўқилди: 1110 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6406]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [4918]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4097]

Анри жаҳон чемпионатидан чиқиб кетганидан сўнг Роналдуга мурожаат қилди [3451]

«Ливерпуль»дан кетган Салоҳнинг олдида иккита йўл бор [3204]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3113]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [2881]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [2866]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2487]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2126]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик