"Ньюкасл" футболчиси тез орада таркибдан тушиб қолиши мумкин. Собиқ АПЛ юлдузи Пол Робинсон сўзларига кўра, жамоа ҳимоячиси Киран Кларкка сўнгги пайтларда профессионализм етишмаяпти.
32 ёшли футболчи "Норвич"га қарши баҳсда 9 дақиқа ичида қизил олиб, жамоасини оғир вазиятда қолдириб чиқиб кетганди. Унинг ҳаракатлари ҳам жуда паст баҳоланган. Кларнинг амалдаги битими 2023 йилда якун топади.