Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Душан Влахович: ҳаммасини ўзгартирадиган трансфер

Баҳо:
+ | -

“Ювентус” ва “Фиорентина” ўртасида келишувга эришилса, Турин клубига нисбатан ҳақоратлар музокаралар тугамасданоқ бошланади.

Оммавий ахборот воситаларида Душан Влаховичнинг трансфери амалга ошиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганидан кўп ўтмай, “Артемио Франки” трибуналарида ҳужумчига нисбатан ҳақоратлар ёзилган баннерлар билан тўлиб кетди. Шундай қилиб, Флоренция клуби Туринга яна бир футболчи етиштириб берди. Бу сафар “Ювентус”га нисбатан таҳдидлар кўпайди: “Қўриқчилар сизни ҳимоя қила олмайди. Сиз лўлилар учун ҳаммаси тугади”.

Бу икки жамоанинг бир-бирлари билан қанчалик ёмон муносабатда эканликларини яна бир бор эсласак. 1990 йилда Роберто Баджо “Ювентус”га ўтишга қарор қилгандан кейин Флоренция кўчаларида кўплаб намойишлар уюштирилгани ҳали ҳам эсимизда. Ушбу намойишларда собиқ бош вазир Матео Ренци ҳам иштирок этди ва футболчилар Флоренция клубидан “Ювентус”га ўтишини танқид қилди:

“Биз жонли эфирдамиз, шунинг учун мен қасам ичмасликка ҳаракат қиламан. Лекин жаҳлим чиқди. Нега “Фиорентина” доим ўз юлдузларини “Ювентус”га сотади? Ҳеч бўлмаганда бошқа клубни сотинг”.

Клубнинг янги президенти Рокко Комиссо 2019 йилда Баджонинг трансферини эслаб ўтди. Ўшанда Федерико Кьезанинг кетиши эҳтимоли муҳокама қилинган. “Мен Роби иши бўйича қилган хатоимизни такрорламайман”, деди америкалик функционер “Il Sole 24 Ore” нашригаберган интервьюсида. Роби тарихдаги энг буюк футболчи эди ва биз уни озгина пулга сотдик... Мен учун Кьеза бизнинг футболчимиз ва биз уни 100 миллион еврога ҳам сотмаймиз".

Тўғри, ўйинчи охир-оқибат 2020 йилда 100 миллион евронинг ярмига сотилган. Комиссо эса яна “Ювентус” Кьезани “ўғирлагани”, унга “кўпроқ пул” таклиф қилганини танқид қилди. Шунингдек, “замонавий футболда ҳамма нарсани пул ҳал қилади” деб жаҳли чиқди.

 

Буларнинг барчасини ўйлаб кўринг ва Влаховични 75 миллион еврога сотиш қарори ажабланарли эмаслигини тушунасиз. Шунчаки, энди олтинчи ўринни эгаллаб турган “Фиорентина” ўзининг энг яхши тўпурарисиз, юқори ўринлар учун ҳаракат қилишни бошлайди. Улар шу сабаб анчадан буюн клуб билан шартномани узайтириш ниятида бўлмаган футболчини тезроқ сотишга ҳаракат қилди. Чунки Душан бари-бир Флоренцияддан кетган бўларди. Шу сабаб, клуб раҳбарияти Влаховичдан фойда олган ҳолда сотишга қарор қилди. Шуни ҳам унутмайликки, сербнинг ўзи ҳам Туринга кўчиб ўтишни анчадан бери орзу қилганди. Демак, бу трансфер ажабланарли эмас. Ажабланарлиси шундаки, бу ҳозир содир бўлди.

Влахович узоқ вақтдан бери “Ювентус” учун идеал футболчи ҳисобланиб келган. Аллегри шогирдлари жуда кам гол уришади. Улар 23 ўйинда бор-йўғи 34 марта рақиб киперларини хафа қилишган. Аммо ўтган ҳафтада ҳеч қандай келишув ҳақида гап бўлмаганди. Яқинда рекорд даражада зарар кўрган клуб, қандай қилиб бундай трансферни амалга ошира олгани ҳалигача тушунарсиз.

Клубнинг 63,8 фоизига эгалик қиладиган EXOR капитал даромадлари бу ерда клубга ёрдам берди.

“Calcio e Finanza” нашри хабарига кўра, клуб трансферлар учун тахминан 80 миллион евро қарз олган. Шу билан бирга, “Фиорентина” бирданига тўлиқ суммани олмайди. “Ювентус” 80 миллион еврони бир неча йил давомида бўлиб-бўлиб тўлайди.

“Юве” ҳеч қачон Алваро Моратанинг шартномасини тўлиқ сотиб олишга ҳаракат қилмаган, шунинг учун испаниялик футболчи “Барселона”га ўтиши мумкин. “Кекса синьора” қишда Аарон Рэмзидан қутулиш учун ҳамма нарсани қилди. Тахминларга кўра, Дибаланинг Италияда узоқ вақт давомида қолмаслиги мумкин. Бу ҳолда, Турин клуби анча маошни тежаб қолиши мумкин.

Хўш, Влахович ўша етакчига айланадими? У ҳақиқатан ҳам Холанд ва Мбаппе билан бирга дунёнинг энг яхши тўпурарларидан бири бўла оладими? Мутахассисларнинг фикрича, сербиялик футболчи Чемпионлар лигасида ҳали ўйнамаган. Унинг ҳақиқий қобилияти Европа ареналарида билинади. “Ювентус” келаси мавсумда еврокубокларда қатнашиши сўроқ остида. Аммо душан ўз жамоасини етаклай олиши мумкин.

Туринда мухлислари Влаҳовичдан жамоанинг барча муаммоларини бир ўзи ҳал қилишини кутишади. Бунга ишониш қийин: Аллегрининг прагматик тактикаси бунга йўл қўймаслиги мумкин.

“Агар “Ювентус” ва Аллегри футбол қоидалари ва тактикасини ўзгартирмаса, бу хариднинг ўзи етарли бўлмайди”, - дейди собиқ италиялик футболчи Даниэле Адани. Аммо барча воқеаларга қарамай, бу “Ювентус” ва “Фиорентина” учун энг муҳим трансфер эканлигини инкор этиб бўлмайди.



Жамшиджон Маҳмудов таржимаси

Манба: Goal.com
Киритилди: 18:41, 04.02.2022.
Ўқилди: 2658 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.