Англиянинг «Уотфорд» устози Рой Хожсон мураббийликка қайтиш қарорини тушунтириш учун қизиқарли ўхшатишдан фойдаланди.
«Бу том маънода денгизчи ўз кемасида сузиб ўтаётганда сув парисини сиренасининг чақируви эди», — деди Хожсон Sky Sports билан сухбатда.
2021 йилнинг май ойида ўша пайтда «Кристал Пелас»ни бошқарган 74 ёшли мутахассис мавсум охирида мураббийлик фаолиятини якунлаш истаги борлигини маълум қилганди. Бироқ у шу йилнинг январь ойида «Уотфорд»ни бошқаришни бошлади.