"Атлетико Мадрид" жамоасининг уругвайлик ҳужумчиси Луис Суарес жамоада қолмоқчи, дея хабар берди "Mundo Deportivo".
Маълумотларга кўра, ҳозирча "матрасчилар" раҳбарияти футболчига янги таклиф билан чиқишга шошилмаяпти. Улар якуний қарорни мавсум охирида эълон қилади.
Аввалроқ Суареснинг ўзи ЖЧ-2022га яхши формада бориш учун Мадрид суперклуби билан шартномани узайтиришга тайёр эканлиги хабар қилинганди.