“Вест Хэм” ҳужумчиси Андрей Ярмоленко Англия футбол ассоциацияси томонидан букмекерлик компаниясини реклама қилганликда айбланди, дея хабар бермоқда ташкилот расмий сайти.
Қайд этилишича, футболчи ассоциация қоидаларининг 8.5 бандини бузган. Хабарда айтилишича, футболчи инглиз футболи вакили сифатида букмекерлар билан ҳамкорлик қилишга ҳаққи йўқ эди. Маълум бўлишича, футболчи Украинанинг букмекрлик компанияларидан бири билан шартнома тузган.
Ярмоленко бу айбловларга 18 февралгача жавоб бериши керак. 32 ёшли украиналик футболчи жорий мавсумда “Вест Хэм” сафида барча турнирларда 21 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.