Кеча Англия кубоги 1/16 финалидан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" – "Мидлсбро" учрашуви бўлиб ўтди. Ўйиннинг асосий ва қўшимча бўлимлари 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Пенальтилар сериясида эса омад "Мидлсбро"га кулиб боқди ва жамоа 8:7 ҳисобида ғалабага эришди.
"Squawka" статистик портали маълумотларига кўра, ўйин давомида Криштиану Роналду 10 марта, Маркус Рэшфорд ва Бруно Фернандеш 6 мартадан "Мидлсбро" дарвозасига жами 22 та зарба йўллашди. Бироқ, бу зарбаларнинг бирортаси гол билан якунланмади.
"Мидлсбро"нинг кейинги босқичдаги рақиби қуръа ташлаш орқали аниқланади.