Кириш Регистрация
23/05 23:45 Кальяри 2-3 Фиорентина
24/05 23:45 Женоа - Болонья
25/05 00:00 Жирона - Гранада
25/05 17:00 Осасуна - Вильярреал
25/05 19:15 Реал Сосьедад - Атлетико
25/05 21:00 Ювентус - Монца
25/05 21:30 Альмерия - Кадис
25/05 21:30 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
25/05 23:45 Милан - Салернитана
26/05 00:00 Реал Мадрид - Бетис

“Реал Мадрид” академиясининг энг яхши битирувчиси

Баҳо:
+ | -

 

Кўпчилик футбол ишқибозлари “Реал” таркибида порлаши кутилган Хесе Родрегесни яхши танишади. У гол киритиш бўйича Эмилио Бутрагенонинг рекордини янгилаган, "Реал" сафида ёш паётиёқ дебют голини урган, Раулнинг хайрлашув учрашувида дубл қайд этган ва шу билан бирга бор-йўғи 5 дақиқа ўйнаб чемпионлик медалини қўлга киритган. У ўзининг ҳаддан ташқари ортиқча вазни билан барчани ҳайратда қолдирарди. 16/17- йилги мавсумдан сўнг Хесе деярли футбол оламида кўринмади. Бир-нечта клублар сафига бориб қўшилди лекин жуда ҳам кам ўйинда майдонга тушди. Аммо бу мавсумда ҳаммаси ўзгарди ва Хесе ниҳоят яна мухлисларнинг суюклисига айланишга харакат қилмоқда.

 Хесе Канар оролларидаги Лас-Палмас шаҳрида туғилиб ўсган. Хесе “Эль Пилар” жамоасида футбол ўйнай бошлаган, кейин “Ҳураcан” жамоаси таркибида пайдо бўлган. 12 ёшида Родригес истиқболли футболчи ҳисобланарди, у мавсумда юздан ортиқ гол урди. Уни Испаниянинг етакчи клублари скаутлари кузатиб боришди, улар орасидан Хесе “Реал Мадрид”ни танлади. 14 ёшида Хесе Мадридга келди. Ёшлар жамоасидаги ўйинларда ўзини яхши кўрсатган футболчи асосий таркиб билан шуғуллана бошлади. 2011 йилнинг январ ойида Хесе клубнинг иккинчи жамоаси "Реал Мадрид Кастилья" ўйинларида иштирок этди. Ўшанда Marca газетаси Хесени клубнинг кўп йиллардаги энг яхши академия битирувчиси деб эълон қилганди. 2011 йилнинг март ойида ҳали Кастильяда ўз ўрнини топган Родригес "Реал Мадрид" билан 2014 йилгача шартнома имзолади. Кастильяда Хезе тенгсиз эди. 12/13-йилги мавсумда испаниялик футболчи 22 та гол уриб, Кастилья учун гол уриш бўйича афсонавий Эмилио Бутрагуенонинг рекордини янгилади.

13/14-мавсумдаёқ Хесе "Реал Мадрид" асосий жамоасига жалб қилина бошлади. Испаниялик футболчи фақат захирадан майдонга тушди, лекин ҳар қандай имкониятдан фойдаланди ва мавсумнинг 3 ўйинида 80 дақиқадан кўпроқ ўйнади, Хесе 3 та гол урди ва голли узатмани амалга оширди. Футболчи Чемпионлар лигасида ҳам "Реал Мадрид" сафида тўп сурган ва фаолиятида бир бор ушбу совринни қўлга киритган. 14/15 мавсумда Хесе жароҳати туфайли деярли майдонга тушмади. Аммо кейин у жарохатдан қутилиб, "қаймоқранглилар" сафидада фаол ўйнади, Ла Лигада "гол+пас" тизими бўйича 5+7 гол урди ва Чемпионлар лигасининг 9та ўйинида қатнашди. Кейинчалик испанни 25 миллион евро эвазига ПСЖ харид қилди.

  Хесенинг Париждаги дебют мавсуми натижа бермади: у таркибда ўз ўрнини топа олмади ва кам ўйнади. Шунинг учун, қишда Хесе “Лас-Пальмас”га ижарага берилди. Бу ерда испаниялик тез-тез майдонга тушди: қолган мавсумнинг аксарият ўйинларида у 90 дақиқа ўйнади, аммо фойдали иш бажара олмади. Кейинги мавсумдан сўнг "Сток Сити”да бир йил ижарада ўйнади. Аммо Англияда Ҳесе деярли ўйнамади. Испаниялик 18/19-йилги мавсумнинг биринчи қисмини бутунлай ўтказиб юборди ва мавсумнинг иккинчи қисмида "Бетис"га йўл олди, у ерда футболчи кўп ўйинда майдонга тушди, лекин бор-йўғи 1 та гол урди. Голни хам сўнги турда “Реал” дарвозасига киритди. Кейинги мавсумда Хесени бошқа ижарани кутаётган эди, лекин унинг кўз ўнгида у ортиқча вазн билан машғулотларга келиб, жамоатчиликни ҳайратда қолдирди ва аллақачон юқори тоифали футболчига ўхшарди. Жарохатлар муаммоси туфайли Томас Тухель Хесени машғулотларга олиб келишига тўғри келди. Испаниялик ҳатто “Мец” билан ўйиннинг энг охирида майдонга тушди, айнан шу майдонга чиқиш испанияликга Франция чемпиони унвонини келтирди. Тўғри, футболчи мавсумнинг қолган қисмини "Спортинг"да ижарада ўтказди, аммо кам ўйнади ва атиги 1 гол урди. Хесе 20/21 мавсумни ПСЖда бошлаган ва ҳатто 2 та ўйин ўтказган, бироқ декабрда у рафиқаси билан жанжалга тушиб қолган, шундан сўнг ПСЖ футболчи билан шартномани бекор қилган. Карьера тезда пастга тушди. Феврал ойида футболчи эркин агент сифатида ватани “Лас-Пальмас”га кўчиб ўтди. Мавсумни унчалик муваффақиятли якунламади: “гол+пас” тизими бўйича атиги 2+2.

21/22 йилги мавсумда ҳамма нарса ўзгарди. Хесе мавсумни бошлади: биринчи ўйинда испаниялик голи билан кучли “Вальядолид”дан бир очко ютиб олинди. Футболчи асосий таркибда ўз ўрнини қўлга киритди, сардорлик боғичини тақишни бошлади ва мавсумнинг биринчи қисмида "гол+пас" тизими бўйича 13 очкога эга чиқди. Ўз шаҳрининг клубида Хесе ўзини топиб олганга ўхшайди ва худди 10 йил олдин Кастилья учун бўлгани каби Сегундада ҳам фаол гол урмоқда.

 Миржалол Пардабоев таржимаси

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:51, 05.02.2022.
Ўқилди: 3646 марта.
Фикрлар: 29 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.