Кириш Регистрация
20/09 17:00 Локомотив 0-1 Навбаҳор
20/09 17:30 Таиланд 1-9 Бразилия
20/09 17:30 Куба 0-7 Хорватия
20/09 19:15 Сўғдиёна 1-1 Андижон
20/09 20:00 Коста-Рика 5-3 Ўзбекистон
20/09 20:00 Нидерландия 5-2 Парагвай
20/09 21:30 Кальяри 0-2 Эмполи
20/09 23:45 Верона 2-3 Торино
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм - Челси
21/09 17:00 Вальядолид - Реал Сосьедад
21/09 18:00 Венеция - Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла - Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм - Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер - Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм - Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль - Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон - Ипсвич
21/09 19:15 Осасуна - Лас-Пальмас
21/09 21:00 Ювентус - Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия - Жирона
21/09 23:45 Лечче - Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид - Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико

АГМК жамоаси Туркияга етиб борди

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумга муносиб тайёргарлик кўриш учун АГМК жамоаси ўқув-машғулот йиғинини асосий ҳал қилувчи қисмини Туркиянинг Анталия шаҳрида давом эттиради.

Тошкентда 5 январь куни тўпланган ва 2 ҳафта давомида Тошкентдаги «Tadjiev Start» футбол мактабига қарашли сунъий қопламали майдонда шуғулланган ҳамда жисмоний ҳолатини оптималлаштириш БААда йиғин ўтказиб қайтган жамоа тайёргарлик режасини ҳал қилувчи муҳим босқичини Анталияда ўтказади.

Бугун эрталаб жамоамиз чартер рейс орқали Тошкентдан Анталия шаҳрига учиб келди.

Икки ҳафта (5 - 20 февраль) давомида Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсумга қизғин тараддуд кўрадиган АГМК йиғин доирасида бир қатор назорат ўйинларини ўтказишни режалаштирган. Учрашувлар санаси ва бўлажак рақиблар ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берилади.

АГМК Анталиядаги «Royal Seginus» меҳмонхонасида истиқомат қилади.

Анталиядаги йиғинга АГМК жамоаси тўлиқ таркибда йўл олди. Ўтган йиғинда қатнаша олмаган Валижон Раҳимов ва Абдулла Абдуллаев миллий жамоадан АГМК ихтиёрига қайтиб, мазкур йиғинга жамоа билан биргаликда келди. Шунингдек, ўтган йиғинга жалб этилган Жалолов ва Собиров ўрнига ёш футболчилар Мурот Эрматов ва Сардор Абдунабиев жалб этилди.

Жамоанинг дастлабки машғулоти бугун Тошкент вақти соат 20:30да бошланади.


Анталиядаги йиғинга йўл олган делегация таркиби:

Мураббийлар штаби

Бош мураббий: Миржалол Қосимов

Катта мураббий: Александр Волков

Ёрдамчи мураббий: Ҳикмат Эргашев

Фитнесс мураббий: Хайрулла Каримов

Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий: Марат Ахмеров

Дарвозабонлар мураббийи: Павел Бугало

Таҳлилчи: Виталий Лушачев

Матбуот котиби: Шаҳбоз Беғамов

Жамоа маъмурлари: Руслан Шаймарданов / Шерзод Юнусов

Шифокор: Ислом Абаев

Массажчилар: Абдулла Ризбоев / Нурбек Жўраев

Оператор: Шерзод Бойиров


Жамоа футболчилари

Дарвозабонлар: Валижон Раҳимов, Ботирали Эргашев, Жамолиддин Ҳикматов.

Ҳимоячилар: Дилшод Аҳмадалиев, Мирғиёс Сулаймонов, Сардор Раҳмонов, Андрей Мишенко, Анзур Исмоилов, Искандар Бўсинов, Акром Комилов, Мурат Эрматов.

Ярим ҳимоячилар: Санжар Турсунов, Абдулла Абдуллаев, Миржамол Қосимов, Мурод Тошматов, Нодир Абдураззоқов, Ихтиёр Холмўминов, Сардор Абдунабиев, Шоҳруҳ Гадоев, Хуршид Ғиёсов, Алишер Жалилов.

Ҳужумчилар: Зафар Полвонов, Александр Касьян, Мартин Боакье.

Манба: АГМК клуби матбуот хизмати
Киритилди: 18:32, 05.02.2022.
Ўқилди: 869 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.