Кириш Регистрация
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай
05/07 06:00 Аргентина - Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция

Роберто Ди Маттео: «Яримфиналда «Барселона»дек буюк жамоага қарши ўйнашимиздан хурсандмиз»

Баҳо:
+ | -

«Челси» бош мураббийи Роберто Ди Маттео «Бенфика»га қарши Чемпионлар Лигаси чорак финал жавоб учрашуви таассуротлари ҳамда «Барселона»га қарши яримфинал баҳслари борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда «Goal.com» интернет-нашри хабар бермоқда.

«Челси» ўз майдонида бўлиб ўтган баҳсда «Бенфика»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Португалияда бўлиб ўтган дастлабки баҳсда ҳам лондонликлар 1:0 ҳисобида зафар қучишган эди.

«Бизни оғир ўйин кутиб турганини билгандик, ўйиндан аввал ҳам бу ҳақда гапиргандик ва ўйинда бу тахминлар тасдиқланди. «Бенфика» – яхши жамоа. Улар бу нарсани кўп марта исботлашганди, шунинг учун ҳам биз яримфиналга чиққанимиздан хурсандмиз», деди италиялик мутахассис.

«Ўйинни хотиржам ўтказиш учун бизга иккинчи гол етишмаётган эди. 0:1 ҳисоби қайд этилаётган вақтда «Бенфика» ўзида ҳали ҳам имконият борлигини ҳис қилиб ўйнаётган эди. Биз интригани вақтлироқ «ўлдириш» имконини берадиган бир қатор қулай вазиятлардан фойдалана олмадик», деди Ди Маттео.

«Барселона»? Аввал бизга ғалабадан завқ олишга имкон беринг. Кейин эса шанба кунги «Уиган»га қарши ўйинни ўтказиб олайлик. Биз ҳозир фақат шу ҳақда ўйлаяпмиз», деди «Челси» устози.

«Барселона» – агар энг кучлиси бўлмаса – Европанинг энг кучли жамоаларидан бири. Унинг таркибида ажойиб футболчилар тўп суришади. Яримфиналда шундай буюк жамоага қарши тўп суриш имконига эга бўлишимиздан хурсандмиз», дея қўшимча қилди Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи Роберто Ди Маттео.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 08:39, 05.04.2012.
Ўқилди: 6591 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.