Кириш Регистрация
13/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Райо Вальекано
13/09 00:00 Сандерленд 0-2 Арсенал
13/09 17:00 Сельта 1-1 Малага
13/09 18:00 Ковентри Сити 0-5 Брайтон
13/09 18:00 Лечче 3-2 Монца
13/09 19:15 Леванте 2-4 Барселона
13/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-1 Манчестер Сити
13/09 21:00 Наполи 1-0 Болонья
13/09 21:30 Хетафе 1-1 Депортиво
13/09 23:45 Сассуоло 3-2 Ювентус
14/09 00:00 Реал Сосьедад 0-3 Атлетико
14/09 18:45 Нефтчи - Ал-Қува ал-Жавия
14/09 21:00 Шабаб ал-Аҳли - Трактор
14/09 21:00 Аш-Шамол - Ал-Иттиҳод
14/09 23:15 Ал-Аҳли (СА) - Пахтакор
14/09 23:15 Ал-Қодисия - Ал-Васл
14/09 23:15 Истиқлол - Ас-Садд
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен - Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака - Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс - Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури - Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан - Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим - Бурирам Юнайтед
15/09 21:00 Ал-Айн - Ан-Наср (СА)
15/09 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ғарафа

Асад Собиржонов – “Навбаҳор” футболчиси!

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумда ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган “Навбаҳор” таркибини кучайтиришда давом этмоқда. Маҳоратли ярим ҳимоячи Асад Собиржонов  иккинчи Туркия сафари олдидан клуб билан шартнома имзолади.

Қирғизистоннинг “Олой” (Ош) жамоасига қарши кечган 3 февраль кунги халқаро ўртоқлик учрашувининг 2-бўлимида захирадан майдонга тушган мазкур футболчи 2000 йилнинг 3 августида Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида “Пахтакор – U-21” ёшлар (Тошкент, 2018 йил), “Бухоро” (Бухоро, 2019 йил), “Пахтакор” (Тошкент, 2020 йил) ва “Қўқон-1912” (Қўқон, 2021 йил) жамоаларида ўйнаган.

Асад Собиржонов шу кунгача Coca Cola Суперлига баҳсларида 56 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган ҳамда 5 та голга ассистентлик қилган.

Шунингдек, 21 ёшли ярим ҳимоячи Ўзбекистон кубоги доирасидан ўрин олган 3 та, Осиё Чемпионлар Лигаси (ОЧЛ)даги 2 та ўйинларда майдонга тушган.

Бундан ташқари, ёш футболчи Ўзбекистон – U-21, Ўзбекистон – U-23 терма жамоаларида ҳам тўп тепган.  

Биз янги мавсумда Асад Собиржоновга “Навбаҳор” сафидаги учрашувларда омад ёр бўлиб, чиройли ўйинлари ва голлари билан “лочинлар”нинг ғалабаларига муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз.

Манба: "Навбахор" матбуот хизмати
Киритилди: 22:21, 05.02.2022.
Ўқилди: 1689 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик