«Милан» техник директори Паоло Мальдини жамоа ҳужумчиси Златан Ибрагимович билан шартнома узайтирилиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
- Златан ўзига нима кераклигини билади. У «Милан» билан шартнома имзолашни истаса, ҳеч нарса тўсқинлик қилмайди. Агар у жамоада ўйнашни истамаса, биринчи бўлиб менга айтади.
У ўйнашни давом эттириш ниятида. Златан ҳеч қачон жамоага юк бўлмайди, балки бизнинг имиж учун ҳаракат қилади, - дейди Мальдини.
Ибрагимовичнинг «Милан» билан шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. 40 ёшли швед ҳозирда жароҳатидан фориғ бўлмоқда.