БААнинг «Банияс» клуби бош мураббийи Габриэль Кальдерон, ОЧЛ гуруҳ босқичида Саудиянинг «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйинидан сўнг, кўрсатилган ўйин учун шогирдларига миннатдорчилик билдирди.
«Ал-Иттиҳод» ва «Банияс» ўртасидаги баҳс 1:0 ҳисобида саудияликлар фойдасига ҳал бўлди. Гуруҳнинг иккинчи учрашувида «Пахтакор» ўз майдонида Қатарнинг «Ал-Араби» клубини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
«Аввало, шогирдларим «Ал-Иттиҳод»га қарши баҳсда кўрсатган ёрқин ўйинлари миннатдорчилик билдиришни истардим. Бугун бизда гол уриш учун кўплаб имкониятлар бўлди, бироқ биз тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўя олмадик», деди аргентиналик мутахассис.
«Бироқ бу футбол – унда ё ғалаба қозониш ёки мағлубиятга учраш мумкин. Бу мағлубиятга қарамай, бизда ҳали ҳам кейинги босқич йўлланмаси учун имконият бор. Олдинда бизни учта ўйин кутиб турибди ва мен ишқибозларга ваъда бериб айтаманки, биз бу баҳсларда яхшироқ ўйин кўрсатиб, ижобий натижага эришамиз», деди «Банияс» бош мураббийи Габриэль Кальдерон.