"Торино" ҳимоячиси Глейсон Бремер фаолиятини "Бавария"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақида "Sky Germany" нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, мюнхенликлар ёзда жамоани тарк этиши аниқ бўлган Никлас Зюле ўрнига айнан Бремерни сотиб олмоқчи.
Футболчи яқиндагина "буқалар" билан амалдаги шартномасини 2024 йилгача янгилади.
Трансфермаркт портали бразилиялик ҳимоячини 20 миллион еврога баҳолаган.