«Герта» вингери Кевин Принс Боатенг Роналду ва Месси ҳақида фикр билдирди.
“Ҳозирги ёшлар учун Роналдудек бўлишга интилишни маслаҳат бераман. У машғулотларида жонини беради. У ақлбовар қилмас даражада меҳнаткаш футболчи. Роналду ҳар доим энг зўри бўлишга интилади.
Роналду бизнинг орамимизда энг етук футболчи, аммо фақат бизнинг оламимизда. Месси эса ўзга сайёралик. У майдонда ақлга сиғмас шундай ишларни амалга оширадики, буни бошқа ҳеч ким такрорлай олмайди. Мессидек бўлиш шунчаки имконсиз», — дейди Боатенг.