Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Футзал. Португалия иродали ғалабага эришиб, Европа чемпионлигини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Еврпоа чемпионатига якуни ясалди. Финалда Россия ва Португалия терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишди.

Руслар учрашувни фаол бошлаб, биринчи бўлимнинг ўзида 2та гол уришга муваффақ бўлишди. Португалия эса танаффусга қадар ҳисобни биттага қисқартирди.

Иккинчи бўлимда ўйинни россияликлар назорат қилишаётганди. Тайм ўрталарида португалияликлар ён чизиқдан дарвоза томон тўғридан-тўғри зарба беришди. Тўп эса Путиловнинг оёғига тегиб, дарвозага кириб кетди.

Шундан сўнг ўйин тенглашди. Аммо португалияликлар орадан 4 дақиқа рақиб дарвозаси олдидан яхши комбинация ташкил этишди ва учинчи голни уришди.

Қолган дақиқаларда устунлик руслар томонига ўтди. Улар кўпроқ босим уюштиришди. Сўнгги дақиқаларда бешинчи ўйинчи тактикасидан фойдаланишди. Португалиялик посбон хавфли зарбани қайтаришга муваффақ бўлди. Сўнгги сонияларда эса Россия тўпни йўқотди ва баҳс тугашига бир сония қолганида Португалия тўртинчи тўпни рақиб дарвозасига киритди.

Шу тариқа, 2021 йилнинг сентябрь ойида Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Португалия, иккинчи марта Европа чемпионлигига эга чиқди.

Футзал бўйича Европа чемпионати, финал
ПОРТУГАЛИЯ - РОССИЯ - 4:2 (1:2)
Голлар: Пако (19), Коэльо (28, 32) — Соколов (10), Афанасьев (13)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:35, 06.02.2022.
Ўқилди: 2575 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3956]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3524]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3476]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3070]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2821]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2820]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2633]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2458]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2450]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2181]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик