Нуфузли манбанинг тарқатган маълумотига қараганда, "Манчестер Юнайтед" клубининг ички муҳити кундан кунга ёмонлашиб бормоқда. Жамоа сенсацион тарзда Англия Кубогини тарк этганидан кейин футболчилар Ральф Рангникка ишонишмай қўйди.
Қолаверса, германиялик мутахассиснинг футболчилар устидан қилаётган мунтазам арзлари етакчи ўйинчиларга ёқмаяпти. Сўнгги вазият Лингард билан содир бўлди. Рангник Лингард руҳий муаммоларга дуч келганини, ўйнашга тайёр эмаслигини ва таътил сўраганини очиқчасига айтганди, бироқ, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, Жесси бу сўзларни инкор этди. Шу тариқа, футболчилар мураббийга ишонмай қўйишди.
Рангник жамоанинг шахсий маълумотларини бир ой ичида уч марта ОАВга чиқариб юборди. Аввалига у Антони Марсьяль жамоада ўйнаш ниятида эмаслигини айтганди, кейин эса Санчонинг шахсий муаммолари ҳақида ОАВга эълон қилди. Рангник Жейдонни дафн маросимида иштирок этиш учун кетгани ҳақида айтганди. Бу эса Санчонинг агентларини ва қариндошларини ғазабига дучор бўлди. Мураббийнинг ҳатти-ҳаракталарини «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти тушунмай қоляпти. Клубнинг биринчи шахслари бундай маълумотларни одатда журналистларга расмий тарзда етиб боришларига ўрганишмаган.
Рангникнинг позицияси бутунлай бошқача. Мутахассис мавсумнинг ҳал қилувчи ўйинлари олдидан қандай муаммоларга дуч келаётганини ОАВ орқали кўрсатиб бермоқда.