Англиянинг "Манчестер Сити" клуби ёзги трансфер мавсумида италиялик ҳужумчи Марио Балотеллини трансферга қўйишга қарор қилган дейилмоқда, Goal.com нашрида чиққан хабарда.
Айни дамда футболчини Италиянинг "Интер" ҳамда "Милан" клублари сотиб олишга тайёр эканликларини билдиришган.
Нашрнинг ёзишича, "Сити" раҳбарияти футболчининг оҳирги пайтларда амалга оширган хурмача қилиқларидан ғазабга келган. Унинг майдон ва майдон ташқарисидаги қилиқлари клуб имижига доғ туширмоқда деган фикрга келинган.
"У "Сандерленд"га қарши учрашувдаги ҳатти-ҳаракатлари туфайли нафақат ўз жамоадошларини, балки жамоа фанатларини ҳам ўзига қарши қилиб қўйди. Уни ёзда трансферга қўйиш фикри раҳбарияти томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди" дейилади клуб расмий сайтидаги хабарларда.