Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

"Насаф" назорат ўйинида Россия жамоасини мағлуб қилди

Баҳо:
+ | -

Бугун "Насаф" хорижий йиғин доирасида учинчи беллашувда Россиянинг "Волгар" жамоасига қарши майдонга тушди.

Жамоалар кучли ёмғир ва шамол бўлишига қарамасдан анча мазмунли ўйин кўрсатишди.Биринчи бўлимда рақиб ўз жарима майдончаси ичида Суҳроб Нуруллоевга нисбатан қўполлик ишлатди. Бу вазиятда Ҳусниддин Алиқулов пеналтидан унумли фойдалана олмади. Иккинчи таймнинг 57-дақиқасида эса россияликлар Марк Полушиннинг голи эвазига ҳисобни очишди.

Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган футболчилар вазиятни ўзгартиришди. Аван Соловевнинг зарбасидан сўнг Ҳусайн Норчаев ҳисобни тенглаштирди. Беллашувнинг сўнги дақиқаларида Ҳусайн яна бир бор ўзини кўрсатди ва рақиб дарвозасига ғалаба тўпини киритди.

Шу тариқа "аждарлар" Туркиядаги йиғин доирасидаги дастлабки ғалабани қўлга киритди.

Туркия, Анталия

09.02.2022. 17:00

"Насаф" – "Волгар" 2:1

Гол урилмаган пеналти: Ҳусниддин Алиқулов (дарвозабон)

Голлар: Ҳусайн Норчаев (2 та) – Марк Полушин

"Насаф": Азамат Сойибов, Алибек Давронов, Ҳусниддин Алиқулов, Аслиддин Турсунпўлатов, Баҳром Абдураҳимов, Муродбек Раҳматов, Суҳроб Нуруллоев, Сардор Саъдуллаев, Зафармурод Абдураҳматов, Шаҳзод Акрамов, Азиз Холмуродов.

Захирадан майдонга тушганлар: Абдувоҳид Неъматов, Умар Эшмуродов, Иван Соловев, Шерзод Насруллаев, Ҳусайн Норчаев, Марко Станоевич, Ойбек Бозоров, Шароф Муҳитдинов, Дилшод Саитов.

"Волгар": Дмитрий Саганович, Максим Тюлин, Никита Печенкин, Елисей Кривохижин, Алексей Баев, Виктор Демянов, Алексей Павлишин, Александр Бутенко, Марк Полушин, Дмитрий Лесников, Артём Симонян.

Манба: "Насаф" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 00:19, 09.02.2022.
Ўқилди: 1830 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3157]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2043]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1784]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1767]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1658]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1444]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1436]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1382]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1326]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1281]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик