“Тоттенхэм” ҳужумчиси Харри Кейн футболчиларнинг чўққига етган ёши ҳақида гапирди.
“Кўплар футболчи учун чўққи 25 ёшдан 30 ёшгача бўлади, дейишади. Аммо менга шундай ўйлайманки, бу лаҳза 30 йиллик юбилейдан кейин бўлади ва тахминан 35 ёшгача давом этади.
Криштиану Роналду, Лионель Месси, Роберт Левандовски ва Златан Ибрагимовичга қаранг. Буларнинг барчаси 30 ёшга тўлди ва шундан кейин улар ўз карьераларини янги босқичга кўтаришди.
Мен шунга эътибор қаратаман, бу мени илҳомлантиради, чунки мен ҳали ҳам кўп жиҳатдан яхшиланишим, кўп нарсага эришишим мумкинлигини биламан.
Менимча, Роналду ва Месси нафақат майдонда, балки майдон ташқарисида ҳам кўп нарсага эришишмоқда, чунки улар жуда профессионал. Буларнинг барчаси ўзларининг танасига алоҳида эътибор беришади.
Шу сабаб, мен ҳам имкон қадар узоқ вақт футбол ўйнашни хоҳлайман. Мен бу спортни яхши кўраман, ҳар куни шуғулланаман. Қанча узоқ ўйнасам, шунча яхши”, - дейди 28 ёшли ҳужумчи.