"Манчестер Юнайтед" клуби афсонаси Уэйн Руни "Челси" собиқ ҳимоячиси Жон Террига нисбатан атайлаб жароҳат етказгани ошкор бўлганидан сўнг, Англия Футбол Ассоциацияси Рунидан тушунтириш талаб қилди.
Куни кеча Рунининг Daily Mail нашрига берган интервьюсида 2006 йилнинг апрель ойида АПЛнинг бўлажак чемпионига қарши бўладиган ўйиндан олдин ҳасад уйғонгани ҳақида гапириб берганди.
"Ўша ўйин учун атайин узун темир тишли бутсаларимни кийишга қарор қилгандим, чунки, кимгадир атайин жароҳат етказишга ҳаракат қилгандим.
Ўйиндан олдин уларнинг ғалаба қозонишларини билардим. Чунки, уларнинг таркиби кучли эди ва "Челси" биздан кучли эканлигини ҳис қилгандим, шу сабабли, бутсаларимнинг тишларини алмаштиргандим.
Жон Терри стадионни ҳассада тарк этганди. Мен унинг оёқларига жиддий жароҳат етказгандим ва бутсамнинг тишлари унда қолиб кетганди. Орадан бир неча ҳафта ўтгач, ўз либосимга имзо чекиб, унга юборгандим ва бутсаларимни тишларини қайтариб беришини сўрагандим.
Агар сиз уларнинг чемпионлик байрамини тантана қилганини томоша қилган бўлсангиз, у ҳолда Жон Террини ҳассада юрганини кўрасиз", — деди Руни.
Sky Sports нашрининг тарқатган маълумотига қараганда, Англия Футбол Ассоциацияси "Дерби"нинг ҳозирги мураббийи Уэйн Рунидан ушбу воқеа учун тушунтириш талаб қилди.