Франциянинг «ПСЖ» ярим ҳимоячиси Марко Верратти L'Equipe билан суҳбатда Лига 1 ҳакамларининг ҳаракатларидан норози эканлигини яширмади.
— Майдондаги ҳатти-ҳаракатларингизни яхшилашингиз мумкинми?
— Бошқа исталган клуб футболчисидан интервью олинг ва мени рақиб футболчисига қўполлик қилганимни сўранг.
— Ҳакамлар билан эса...
— Франция Кубоги доирасида «Ницца» жамоасига қарши ўйинда Шнейдерлен мени туртиди ва мен йиқилдим. Ҳакам эса мен айбдор эканлигимни айтди. Кейин эса Атал менга нисбатан қўполлик билан ўйнади. Тўпни тезлик билан ўйинга киритмоқчи бўлгандим, лекин менинг қўлимдан ушлаб олиб, тўпни ўйинга киритишимга ҳалақит берди. Мен уни итариб юбордим ва ҳакам яна мени айбдор деб топди. Нимага?
— Балки Сизнинг репутациянгиз шундай бўлганлиги учундир?
— Менинг репутациям... Мен бошқаларни рози қилиш учун ҳеч қачон ўзгармайман
— Жамоангизни яхши томонлари ҳақида нима дейиш мумкин?
— Ҳеч ким мукаммал эмас. Биласизми, қачонки зерикишни бошсам, жавобгарликни ўз бўйнимга оламан. Нима учун ҳакамлар хато қилса бу ҳақда гапирилмайди? Учта ўйин ўтказиб, уч марта фол ишлатдим ва учта сариқ карточка олдим. Бу ақлга сиғмайди! Бу менинг 100 фоиз муваффақиятга эришганимни англатади. Франция чемпионатида сариқ карточка билан ўйнашга ўрганиб қолганман"- деди италиялик футболчи.