"Ливерпуль" устози Юрген Клопп Садио Маненинг жамоага қайтиши ҳақида фикр билдирди. Немис мутахассиси бу ҳақида шундай дейди:
"Садио иложи борича чоршанба куни тунда учиб келишга ҳаракат қилмоқда. Шундай экан, у пайшанба куни биз билан бирга бўлади. Аммо "Лестер"га қарши таркибга киритилмаса керак. Ҳозирда Манедан унинг оиласи, унинг мамлакати, боринки, бутун дунё жуда хурсанд. Албатта, у бундай мақтовларга лойиқ".
Айни дамда "Ливерпуль" 47 очко билан турнир жадвалининг иккинчи ўринида бормоқда.