Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе 2-2 Торино
29/12 19:00 Наполи 1-0 Венеция
29/12 19:30 Лестер 0-2 Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм 2-2 Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас 2-1 Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон 0-2 Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм 2-2 Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Футзал. Биринчи лига жамоалари мавсумга шай ҳолатда

Баҳо:
+ | -

11 февраль куни Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” спорт мажмуасида футзал бўйича Биринчи лига ўйинлари старт олади. Мавсум арафасида лига иштирокчи жамоалари раҳбарларининг фикрлари билан қизиқдик.

Нодир Элибоев (БМБ жамоаси бош мураббийи):

- Жамоамиз шу номдаги компания ҳомийлигида ташкил топган. Мақсадимиз битта – фақат Олий лигага йўлланма олиш. Бунинг учун ўтган йилнинг декабрь ойидан жиддий тайёргарликка киришганмиз. Таркибимиз асосан ёшлардан иборат, аммо тажрибали футзалчилар эвазига янада кучайтирганмиз. АГМКдан Шахзод Саъдиев, “Максам-Чирчиқ”дан Одилжон Асомов ва Сирожиддин Шокиров биз билан бирга. Таниқли футзалчи Шуҳрат Тожибоев эса ўйновчи-мураббий вазифасини бажаради. Биринчи тур биз учун катта муаммо туғдирмайди, деб ўйлайман. Сабаби, йиғинларимизни, машғулотларимизни мана шу “Бунёдкор” залида ўтказдик. “Бунёдкор” билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб, дуранг қайд этдик. Олий лигага кураш менимча, асосан биз ва “Когон-Оил Стар” жамоалари орасида кечишига шубҳам йўқ.

Фузулий Хайрульлаев (“Когон-Оил Стар” жамоаси бош мураббийи):

- Жамоамиз Бухоро нефтьни қайта ишлаш заводи ва “Когон футзал клуби” ўртасидаги меморандум асосида ташкил топди ва вилоят шарафини ҳимоя қилади. Жамоамиз аъзоларининг барчаси маҳаллий, мазкур завод ишчилари ҳисобланади. Ўқув-машғулот йиғинларини Бухоро ва Тошкент шаҳарларида ўтказдик. Ўзбекистон У19, “СҚБ” (Тошкент), “Динамо” жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари уюштирдик. Мақсадимиз – Олий лигага қайтиш, вилоятимиз шарафини улуғлаш. Рақибларимиз ҳақида кўп маълумотга эга эмасмиз, “Қизилқум”дан бошқа барчаси янги жамоа. Ҳаммага омад тилайман.

Наимжон Усмонов (“Дизак” клуби вице-президенти):

- “Дизак” – вилоятимизнинг қадимий номи, Сўғд тилида “қалъача” маъносини англатади. Шу ном остида жиддий ишга киришганмиз. Жамоамиз бош ҳомийси – Шароф Рашидов туманидаги “Жиззах қурилиш зийнати” МЧЖ раҳбари Шуҳратбек Йўлдошев зарур бўлган барча ташкилий масалаларимизни ҳал этиб берган, машғулотларни ҳам шу МЧЖга қарашли майдон ва спорт залда, ўтган йилнинг центябр ойидан бери ўтказиб келяпмиз. Таркибимиз маҳаллий, асосан, Жиззах Олимпия захиралари коллежи талабаларидан иборат. Футзал бўйича вилоят биринчилигида ҳам қатнашамиз. Рақибларимиз қандай имкониятларга эга эканлигини билмайман, лекин майдонга фақат ғалаба учун тушамиз.

Равшан Иброҳимов (“Қизилқум” жамоаси бош мураббийи):

- Ўтган йилги мусобақада учинчи ўринни эгаллагандик, бу йил муваффақият қозониб, Олий лигага йўлланма олишни кўзлаяпмиз. Бу йўлда икки ойдан бери жиддий тайёрланяпмиз. Таркибимиз ўтган йилга нисбатан 80 фоизга ўзгарган. Клубимиз қошидаги футбол академия ва футбол мактаби тарбияланувчиларидан иборат таркиб шакллантирдик. “Когон-Оил Стар” жамаоси билан икки бор ўртоқлик учрашуви ташкил этдик – ўз уйимизда мағлуб бўлдик, меҳмондан эса ғалаба билан қайтдик. Когонликлар жиддий рақиб, менимча Олий лигага арзийдиган жамоа. Биз ҳам Олий лига учун ҳаракат қиламиз.

Данияр Досанов (“Машъал” клуби лицензиялаш менежери):

- Клубимиз қошида янги жамоа туздик, 10 январдан шуғуллана бошладик. Таркибимизда клубимизнинг собиқ тарбияланувчилари ҳам бор, шаҳримиздаги ҳарбий қисмларда ишлаган, турли ҳудудлардан келган, лекин футбол ўйнаган, тажрибаси бор йигитлар тўп суришади. Таркиб, яшаш, спорт кийимларидан муаммоимиз йўқ, лекин шаҳримизнинг ўзида спорт зал этишмайди. Шунинг учун машғулотларни асосан очиқ сунъий майдонларда ўтказамиз. Бу дегани жамоамизнинг кучсизлигидан далолат эмас, биз курашамиз, муваффақият учун майдонга тушамиз. Мусобақанинг иккинчи турига келиб таркибимизни янада тажрибали йигитлар билан тўлдирамиз.

Жалолиддин Қосимов (“Фидокор” жамоаси бош мураббийи):

- Жамоамиз Марғилон шаҳар 1-БЎСМ қошида ташкил этилган. 12та спорт қаторида футбол ва футзал бўлимлари фаол иш олиб боради. Спорт мактаб директори Шавкат Азизов футзал жамоасининг мамлакат миқёсидаги мусобақада иштирок этиши учун барча шароитларни яратиб беряпти. БЎСМдаги энг кўп мураббийлари ҳам айнан футзалдан – 6 нафар. Уларнинг уч нафари Левел-2 ва яна шунчаси Левел-1 лицензиясига эга. Мактабимиз тарбияланувчилари доимий равишда мамлакат У19 терма жамоасига жалб этилади. Мусобақада қатнашишимиздан мақсад ҳам шу – турли ёшдаги терма жамоалар ҳамда футзал бўйича Олий лига жамоаларига истеъдодли футзалчиларни этказиб бериш.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 16:47, 09.02.2022.
Ўқилди: 1259 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.