Кириш Регистрация
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон - Машъал
22/04 20:15 Бухоро - Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол

Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон U18 «Минск»ни тор-мор келтирди

Баҳо:
+1 | -

Илгари хабар берганимиздек, Рауф Инилеев етакчилигидаги Ўзбекистон U-18 Беларусь мамлакатида ўтказилаётган «Ривожланиш кубоги» деб номланган халқаро турнирда иштирок этмоқда. Вакилларимиз 2-турда "Минск" клуби ўсмирлар жамоасига қарши майдонга чиқиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

80 дақиқадан ўтказилаётган баҳсда терма жамоамиз биринчи бўлимнин ўзидаёқ рақиб дарвозасини 4 марта ишғол қилди. 34-дақиқада эса Сарварбек Адҳамов майдондан четлатилди.

Шунга қарамай, ўзбекистонликлар иккинчи бўлим бошида бешинчи голни уришган бўлса, қолган дақиқаларда беларуслар битта жавоб қайтаришди. Якуний ҳисоб — 5:1.

Эслатиб ўтамиз, Инилеев шогирдлари биринчи турда Беларусь U17 жамоасига қарши ўйинда иштирок этиб, 2:4 ҳисобида мағлубиятга учрашганди.

Ривожланиш кубоги
Ўзбекистон (ўсмирлар) - «Минск» (ўсмирлар) - 5:1
Голлар: Нурлан Ибраимов (1ʼ, 22ʼ), Муроджон Комилов (14ʼ), Улуғбек Кенжаев (24ʼ), Зайниддин Ҳамрабоев (46ʼ) — Владислав Хрекович (72ʼ-пенальти).
Четлатиш: Сарварбек Адҳамов (34ʼ)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:51, 09.02.2022.
Ўқилди: 2072 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик