Қанот ҳимоячиси Маттия Де Шильо ўз келажагини "Ювентус" жамоаси билан боғлаши мумкин. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар тарқатмоқда.
Манбанинг ёзишига қараганда, 29 ёшли италиялик футболчининг агенти туринлик раҳбарлар билан шартномани 2025 йилнинг ёзигача узайтириш борасида музокара олиб бормоқда.
Де Шильонинг "Ювентус" билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига етади.