Туркиянинг «Бешиктош» клуби 28 ёшли ярим ҳимоячиси, португалиялик Рикардо Куарежма ёзда Маҳачқалъанинг «Анжи» клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Туркиянинг «Sabah» нашри хабар тарқатмоқда.
Манбанинг маълум қилишича, «Анжи» Куарежма учун «Бешиктош»га 10 миллион евро тўлашга тайёр. Футболчининг ўзи ҳам икки йиллик шартномага кўра, йилига 4 миллион евро миқдоридаги маош олишни кўзлаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, бу мавсумда португалиялик футболчи «Бешиктош» таркибида саккизта гол урган ва саккизта голлик узатма берган. Ўз вақтида Каталониянинг «Барселона» ва Италиянинг «Интер» клубларида тўп сурган футболчи 2010 йилдан буён «Бешиктош» сафида тўп суриб келмоқда.