"Лион" ярим ҳимоячи Лукас Пакета учун нарх белгилади. Бу ҳақда Франция ОАВлари хабар бермоқда.
"Лион" ўз футболчисини сотишдан 80 миллион евро ишлаб олмоқчи. Бразилияликка асосий даъвогар - ПСЖ.
Жорий мавсумда Пакета Лига—1да 21 та ўйинда майдонга тушди ва унинг ҳисобида 7 та гол ва 3 та голли узатма бор.